UZ

Сўнгги янгиликлар

15:27Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  0 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  43 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  3 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2

Пенальти бор эди! – Ўзбекистон Суперкубогидаги ҳакамлик ҳақида Янгиликлар

Пенальти бор эди! – Ўзбекистон Суперкубогидаги ҳакамлик ҳақида

2021 йилги Ўзбекистон Суперкубоги “Пахтакор”га насиб қилди. “Шерлар” Самарқандда ўтказилган учрашувда “Насаф”дан устун келишди.

Учрашувдан кейин қаршилик мухлислар ўйиндаги ҳакамлик тўғрисида нолишмоқда. “Насаф” ишқибозларининг асосий эътирози ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган 4-дақиқа якунланаётганида рўй берган эпизод билан боғлиқ.

Ўша вазиятда “Насаф” ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев рақиб жарима майдонига кириб борди ва Анзур Исмоиловни ортда қолдириш жараёнида майдонга қулади. Беллашувни бошқараётган Вадим Агишев эса 19 ёшли футболчининг ўрнидан туриши кераклигини кўрсатди. Фанатлар фикрига кўра, ўша вазиятда 11 метрлик жарима зарбасини белгиламаган рефери “Пахтакор”нинг фойдасига қарор чиқарган эмиш.


“Дунё бўйлаб” телеканали орқали эфирга узатилган трасляцияда томошабинда шундай таассурот пайдо бўлиши мумкин. Чунки тасвир фақат 1 томондан кўрсатилди (ва жуда хира эди). Қуйида эса “Championat.asia” ходими томонидан тасвирга олинган лавҳани томоша қилинг.


Гувоҳи бўлганингиздек, майдон сирпанчиқ эди. Ҳусайннинг оёғи ортга қайрилиш жараёнида сирпаниб кетди ва йиқилди. Бундан ташқари, ёш ҳужумчи йиқилишни ҳаддан ортиқ истаганини ҳам кўрсатиб қўйди. Чўчиб кетган Анзур ҳам ўзини майдонга отди. Аслида “шерлар” ҳимоячисининг қўли “аждарлар” форвардига деярли тегмаган эди.

(Юқоридаги суратга эътибор қаратинг. Бундай тарзда йиқилиш учун Норчаевнинг оёғига “контакт” бўлиши керак эди)

Хуллас, ушбу эпизодда Вадим Агишев тўғри қарор чиқарди. (Унинг ўрнида бўлганимда ҳатто Норчаевнинг ҳаракатларини “симуляция” сифатида баҳолаб, сариқ карточка ҳам кўрсатар эдим)

Аммо “ўйинда пенальти қўйилиши керак эди” – деган мухлисларнинг фикрида ҳам бироз жон бор. Ҳақиқатан ҳам бор эди, аммо бошқа вазиятда, бошқа жамоа дарвозасига.

Ўйиннинг 72-дақиқаси ўтиб бораётган паллада Ҳожиакбар Алижонов тўпни жарима майдончаси ичидаги Драган Черанга юқорилатиб оширди. Сербиялик хавбек эса тўпни ўзига бўйсундириш жараёнида кичик техник хатога йўл қўйди. Вазиятга “Насаф” ҳимоячиси Жўрабек Маннонов аралашиб, тўпни жарима майдонидан олиб чиқди. Қуйидаги лавҳага эътибор қаратсангиз, Жўрабек қўли ёрдамида тўпни ўзига тўғрилаб олгани кўриняпти. Бу 100% пенальти!


(Аммо таъкидлаш керакки, юқоридаги тасвир жуда ҳам сифатсиз. Агар футболни ривожлантиришни, юқоридаги сингари баҳсли ҳолатларни камайтиришни истасак, трансляция сифатига ҳам имкон қадар кўпроқ эътибор қаратишимиз лозим)

Хуллас, қаршилик ишқибозларнинг пенальти борасида Агишев манзилига йўллаётган норозиликлари бутунлай ассосиз деб ҳисоблайман. Аксинча, улар реферига ташаккур айтилари керак...

Дарвоқе, 10 март куни ўтказиладиган “Насаф” – “Пахтакор” ўйинида ВАР тизимидан фойдаланилар экан. Умид қиламизки, Қаршидаги учрашувдан кейин бу каби баҳс-мунозараларга ўрин қолмайди.

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика