UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  18 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  342 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  25 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  5 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  4 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0

Пенальти бор эди! – Ўзбекистон Суперкубогидаги ҳакамлик ҳақида Янгиликлар

Пенальти бор эди! – Ўзбекистон Суперкубогидаги ҳакамлик ҳақида

2021 йилги Ўзбекистон Суперкубоги “Пахтакор”га насиб қилди. “Шерлар” Самарқандда ўтказилган учрашувда “Насаф”дан устун келишди.

Учрашувдан кейин қаршилик мухлислар ўйиндаги ҳакамлик тўғрисида нолишмоқда. “Насаф” ишқибозларининг асосий эътирози ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган 4-дақиқа якунланаётганида рўй берган эпизод билан боғлиқ.

Ўша вазиятда “Насаф” ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев рақиб жарима майдонига кириб борди ва Анзур Исмоиловни ортда қолдириш жараёнида майдонга қулади. Беллашувни бошқараётган Вадим Агишев эса 19 ёшли футболчининг ўрнидан туриши кераклигини кўрсатди. Фанатлар фикрига кўра, ўша вазиятда 11 метрлик жарима зарбасини белгиламаган рефери “Пахтакор”нинг фойдасига қарор чиқарган эмиш.


“Дунё бўйлаб” телеканали орқали эфирга узатилган трасляцияда томошабинда шундай таассурот пайдо бўлиши мумкин. Чунки тасвир фақат 1 томондан кўрсатилди (ва жуда хира эди). Қуйида эса “Championat.asia” ходими томонидан тасвирга олинган лавҳани томоша қилинг.


Гувоҳи бўлганингиздек, майдон сирпанчиқ эди. Ҳусайннинг оёғи ортга қайрилиш жараёнида сирпаниб кетди ва йиқилди. Бундан ташқари, ёш ҳужумчи йиқилишни ҳаддан ортиқ истаганини ҳам кўрсатиб қўйди. Чўчиб кетган Анзур ҳам ўзини майдонга отди. Аслида “шерлар” ҳимоячисининг қўли “аждарлар” форвардига деярли тегмаган эди.

(Юқоридаги суратга эътибор қаратинг. Бундай тарзда йиқилиш учун Норчаевнинг оёғига “контакт” бўлиши керак эди)

Хуллас, ушбу эпизодда Вадим Агишев тўғри қарор чиқарди. (Унинг ўрнида бўлганимда ҳатто Норчаевнинг ҳаракатларини “симуляция” сифатида баҳолаб, сариқ карточка ҳам кўрсатар эдим)

Аммо “ўйинда пенальти қўйилиши керак эди” – деган мухлисларнинг фикрида ҳам бироз жон бор. Ҳақиқатан ҳам бор эди, аммо бошқа вазиятда, бошқа жамоа дарвозасига.

Ўйиннинг 72-дақиқаси ўтиб бораётган паллада Ҳожиакбар Алижонов тўпни жарима майдончаси ичидаги Драган Черанга юқорилатиб оширди. Сербиялик хавбек эса тўпни ўзига бўйсундириш жараёнида кичик техник хатога йўл қўйди. Вазиятга “Насаф” ҳимоячиси Жўрабек Маннонов аралашиб, тўпни жарима майдонидан олиб чиқди. Қуйидаги лавҳага эътибор қаратсангиз, Жўрабек қўли ёрдамида тўпни ўзига тўғрилаб олгани кўриняпти. Бу 100% пенальти!


(Аммо таъкидлаш керакки, юқоридаги тасвир жуда ҳам сифатсиз. Агар футболни ривожлантиришни, юқоридаги сингари баҳсли ҳолатларни камайтиришни истасак, трансляция сифатига ҳам имкон қадар кўпроқ эътибор қаратишимиз лозим)

Хуллас, қаршилик ишқибозларнинг пенальти борасида Агишев манзилига йўллаётган норозиликлари бутунлай ассосиз деб ҳисоблайман. Аксинча, улар реферига ташаккур айтилари керак...

Дарвоқе, 10 март куни ўтказиладиган “Насаф” – “Пахтакор” ўйинида ВАР тизимидан фойдаланилар экан. Умид қиламизки, Қаршидаги учрашувдан кейин бу каби баҳс-мунозараларга ўрин қолмайди.

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика