Пеллегрини: "Сильва тайёр эмас ва "Норвич"га қарши ўйинни ўтказиб юборади"

Aslanov Jasurbek
31 окт 2015, 12:12
"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини "Норвич"га қарши учрашув олдидан жамоа футболчиларининг ҳолати ҳақида сўзлаб берди.

"Сабалетада жароҳат бор, аммо ўтган сафардагидек жиддий эмас. Яқинда халқаро танаффус бўлади ва шундан сўнг Пабло сафга қайтади. Сильвани бу ўйин учун қайдномага киритмадик, у тайёр эмас. Делф ва Клиши келаси ҳафтада сафга қайтади. Халқаро учрашувлар танаффусидан сўнг барча футболчилар сафга қайтади деган умиддаман.

Ихеначо ўйнайдими? Келечининг ўйини шундай бўлишини кутган эдим, чунки у билан ҳар куни ишлайман. Ўтган учрашувда у яхши иштирок этганидан мамнунман, аммо доимо шундай бўлиши лозим. Жамоамизнинг асосий таркибидан жой олиш осон эмас, бизда Кун ва Давид даражасидаги бир қанча футболчиларимиз бор, лекин ҳозир улар майдонга туша олмайди. Ҳаммаси йигитларнинг ўзига боғлиқ.

"Норвич"га қарши аввалги ўйинларни эсга олишдан фойда йўқ: Биз янги услубда ўйнайдиган янги футболчиларга эга бошқа жамоа билан учрашамиз. "Севилья" ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. Биз турнир жадвалидаги биринчи ўринни сақлаб қолишимиз керак. "Норвич"га қарши баҳсдан сўнг "Севилья" билан ким ўйнашини аниқлаймиз" - дейди Пеллегрини.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Manchester City