

Бу баҳс бугун Манчестерда бўлиб ўтади. Бир неча кун олдин бу жамоалар Англия Кубоги доирасида учрашган эди.
"Бу баҳслар ўзаро боғлиқ эмас. Барча учрашувлар турлича ва биз "Эвертон"ни мағлуб этишга ҳаракат қилиб кўришимиз лозим, кейин эса "Кристал Пэлас"га қарши баҳсга тайёрланамиз. Ҳозир рақиб жамоасидан ким майдонга тушиши ҳақида айта олмайман, чунки уларда кўплаб ўзгаришлар рўй берди.
"Эвертон"нинг ўз услуби бор. Сўнгги вақтда рақибнинг баъзи футболчилари яхши иштирок этишмоқда, шу сабабли эҳтиёт бўлиб, қарши ҳужумларни олдини олишимиз керак. Биз нафақат бир нечта гол уришимиз балки яхши ҳимояланишимиз ҳам керак. Ўйин қийин бўлади, лекин биз ғалаба қозона оламиз" - дейди Пеллегрини.



