Пеллегрини: "Биз учун "Челси"ни ютиш муҳим"

Aziz Tukhtamuradov
20 сен 2014, 20:38
"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини "Челси"га қарши ўйинда фақат ғалаба қониқтиришини айтиб ўтди.
"Доимо позитив фикрлашга ҳаракат қиламан. Шу сабабли "Челси"га ютқазмаймиз ва уларни биздан 8 очкога илгарилаб кетишларига йўл қўймаймиз. Сўнгги иккита ўйинда омадимиз келмади.

"Бавария"га қарши ўйинда ҳам сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик."Арсенал"га қарши ўйинда эса ғалабага ҳақли эдик. Лекин, шунақаси ҳам бўлиб туради", - дейди мураббий.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: soccer.ru