UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  1 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  0 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  4 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  19 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  2 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  16 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  13 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  8

Пекерман 2006 йилги ЖЧда Месси нега асосий таркибга киритилмаганини айтди Янгиликлар

Пекерман 2006 йилги ЖЧда Месси нега асосий таркибга киритилмаганини айтди

Аргентина терма жамоасининг собиқ мураббийи Хосе Пекерман нима сабабда 2006 йилги ЖЧда Месси Аргентина терма жамоасида асосий таркибга киритилмаганлигини изоҳлади.

"Ҳар ким ўйлаш ва фикрлаш ҳуқуқига эга. Биз ЖЧга йўл олганимизда Месси ҳали "Барса"да асосий таркиб ўйинчиси эмасди. Албатта, у ҳақда кўп гап сўзлар бўлганди, аммо у клубида ҳали асосий таркибда майдонга тушмасди. Шу боис мен уни терма жамоада ҳам, клубдаги сингари сабрли бўлишини истагандим.

Мен унга "ушбу терма жамоада ажойиб футболчилар жамланишган. Бу жамоа маълум ўйин услубига эга, биз ЖЧга муносиб ҳозирлик кўрдик. Сен терма жамоанинг муваффақиятига ҳисса қўшишинг керак. Аммо захира ўриндиғига назар солсанг, у ерда қандай маҳоратли футболчилар борлигини кўрасан. Майдонга тушиш учун берилган имкониятдан унумли фойдалан" дегандим. Якунда у ҳаммасини тўғри тушунганди", дейди Пекерман.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2006 мусобақада бешта учрашув ўтказганди. Улар чорак финалда Германия терма жамоасига мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашишганди. Месси эса ўшанда бир марта асосий таркибда майдонга тушганди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика