Педрига 8-рақам ишониб топширилмоқда
06 июл 22:59
Янгиликлар
Педри келаси мавсумдан бошлаб 8-рақамли либосда ҳаракат қилади. Аввалроқ Каталония клубида ушбу рақам остида афсонавий Андрес Иньеста тўп тепган.
16-рақамда ўйнаган хавбек ўтган мавсум ўрталарида бу рақам остида ўйнашни хоҳлашини бир неча бор таъкидлаган, аммо уни Дани Алвес банд қилганди.
"Бундай рақамдаги либосни буюк инсонлар кийишган, айниқса, мен учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган Иньеста ёки Христо Стоичков кабилар... Улар клуб учун жуда кўп иш қилган инсонлардир", – деди Алвес мавсум якунланганидан кейин.
Эндиликда Педрида Каталония клуби тарихига ўз номини ёзиш имконияти бор.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
Энди навбат Фатига.
Барсада 10-рақамни "просто-так" кийиб юриш энди хеч кимга насиб қилмаса керак.
Бу рақамнинг хажми тонналаб улчанади
Лекин охирги 30 йилликда дунйо футболида 10- ракамга енг муносиби Месси болди манимча