UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  3 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  2 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  4 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  12 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  5 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  3 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  2 16:11Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Арал" академия: Асосий таркиблар маълум  1 15:45Иброҳимҳалил Йўлдошев терма жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилди  5 15:05Таиландга ҳам бир назар ташлаймиз: футзал бўйича Осиё Кубоги бошланмоқда!  3 14:45U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт"  3 14:32"Барселона"? Йўқ, мен ўсишни истайман"  6 14:05U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"  11

Пахтакорнинг собиқ футболчилари Ораховац ва Симич ҳозир қаерда? Янгиликлар

Пахтакорнинг собиқ футболчилари Ораховац ва Симич ҳозир қаерда?

Бир пайтлар мухлисларнинг диққат марказида бўлган, аммо сўнгги пайтларда катта саҳнадан бироз чекинган футбол кишилари ҳақида маълумот берувчи рукнимиз давом этади.

Ажойиб ўйинлари билан мухлислар қалбидан ўрин олган Боян Миладинович 2015 йилда "Пахтакор"ни тарк этди. "Шерлар" раҳбарияти сербиялик футболчининг ўрнини тўлдириш устида узоқ бош қотиришди ва Черногориядан муносиб вариант топишди. Бу - ёш, бўйдор ва жисмонан бақувват Аднан Ораховац эди. 

Аднан ишончни оқлади. Клубдаги илк мавсумидаёқ мамлакат чемпионлигини қўлга киритилишида муносиб ҳисса қўшди. "Шерлар"нинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди. "Пахтакор"да 2,5 йил ўйнаб, жамоа учун Олий Лигада 66 ўйин ўтказди ва 6 бор рақиб дарвозабонларини ранжитди. 2017 йилда клубда катта ўзгаришлар юз бергани боис кўплаб футболчилар қатори жамоа билан хайрлашишга қарор қилди ва иккинчи даврани "Динамо"да ўтказди. Бироқ, Самарқанд клуби мавсум охирида қуйи лигага тушиб кетгач, Ўзбекистонни тарк этди.

1991 йилда туғилган футболчи айни пайтда Таиланднинг "Прачуап" клуби шарафини ҳимоя қиляпти. Маълумот учун, Ораховац Тай Лиганинг якунига етган мавсумида 19 ўйинда иштирок этди. Унинг жамоаси якунда 16 жамоа орасидан 10-ўринни эгаллади.

2017 йилнинг ёзида "SFI Management Group" "Пахтакор" ҳомийсига айланди ва инқироздаги жамоани кучайтириш ишлари бошлаб юборилди. Ораховац ҳам айни шу пайтда клубдан кетган эди. Шота Арвеладзе унинг ўрнини бошқа бир черногориялик ҳимоячи билан тўлдирди. Гап "шерлар" таркибига "Ростов"дан эркин агент сифатида келиб қўшилган Марко Симич ҳақида боряпти. 

Грузиялик мутахассис унга катта умид боғлаган эди. Сардорлик боғичининг Маркога топширилиши сўзимизнинг исботи бўлса керак. Симич эса 2,5 йил давомида клуб учун 53 ўйин ўтказиб, 7 та голга муаллифлик қилди.

2020 йилнинг январида Тошкент клуби қароргоҳини тарк этган ҳимоячи ёзгача эркин агент мақомида юрди ва июн ойида Латвиянинг "Лиепая" клуби билан шартнома имзолади. Марко Симич айни пайтда ҳам мазкур жамоа шарафини ҳимоя қиляпти. У Латвия чемпионатининг жорий мавсумида 11 ўйинда майдонга тушишга улгарган. Симич "Лиепая" жамоаси сардори эканини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

ЖЧ-2014 финалининг қаҳрамони ҳозир қаерда?

Муаллиф :
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика