UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Гризманн қайтди  0 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  9 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  17 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1

"Пахтакор"дан кейин "Қўқон". Кумиковдан яна сенсация кўрамизми? Янгиликлар

"Пахтакор"дан кейин "Қўқон". Кумиковдан яна сенсация кўрамизми?

"Андижон" Суперлиганинг 19-турида "Пахтакор"ни мағлуб қилиши мавсумнинг энг кутилмаган натижаларидан бири бўлди.

Андижонда "кесакдан олов чиқди" 

Аутсайдерлар ҳудудида (12-ўрин) бораётган Кумиков шогирдлари энди ҳар бир очко учун тиш-тирноғи билан курашиши аниқ. Амалдаги чемпион устидан қозонилган ғалаба уларнинг кайфиятини кўтаргани аниқ. Бироқ, навбатдаги рақиб ҳам анойилардан эмас — Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Қўқон-1912" (9-ўрин). Нега бундай дейилаётганини материал охирида билиб оласиз. Ҳозир эса ўзаро учрашувлар тарихига назар соламиз.

28-учрашув

Эртага ўтказиладиган ўйин жамоалар ўртасида Ўзбекистон чемпионатлари доирасидаги 28-си бўлади. Бу борадаги кичик устунлик "Қўқон-1912" томонида. 27 ўйиннинг 9 тасида "Андижон"нинг қўли баланд келган бўлса, 11 ўйин қўқонликларнинг фойдасига ҳал бўлган (7 дуранг). Аммо тўплар нисбати ҳозирча андижонликлар устунлигини кўрсатиб турибди — 44:40 (+4).

Энг йирик ғалаба

Жамоаларнинг сўнгги йиллардаги ўйинларида 3 тадан ошиқ гол урилмаяпти. Аммо ХХ аср охирида барчаси бошқача эди. "Андижон" ва "Қўқон" ўртасидаги тўқнашувлар ҳар доим голлар шоусига айланган. "Шунқорлар"нинг энг катта ғалабаси 1999 йилги мавсумнинг 11-турида қайд этилган (5:1). "Андижон" эса 1 йил аввал "Қўқон-1912" дарвозасига жавобсиз 6 та гол уриб, энг яхши натижасини ўрнатган эди. Мазкур клублар ўртасидаги ўйинларда 2 бор 8 тадан гол урилган ва ҳар гал "бургутлар" зафар қучишган.

2000 йилги мавсумнинг 33-тури, "Андижон" 6:2 "Қўқон-1912"

2002 йилги мавсумнинг 28-тури, "Андижон" 5:3 "Қўқон-1912"

Охирги ўйин

Суперлига жорий мавсумининг 7-турида "Қўқон-1912" "Бобур Арена"да меҳмон бўлганди. Ўшанда Бахтиёр Ашурматов шогирдларининг ғалабаси қайд этилган (1:2). Мўминжон Мелиев ва Муҳаммаданас Ҳасановнинг голларига "Андижон" сафида Мартин Боаке жавоб қайтарганди.

"Андижон"дан ғалабасиз серия

Юқорида Қўқон жамоасининг "бургутлар"га ноқулай рақиб экани ҳақида гапирдик. Шу туфайли Виктор Кумиков шогирдларининг эҳтимолий ғалабаси аниқ сенсация сифатида қабул қилинади. Аниқроқ тушунишингиз учун айтамиз, "Андижон" 18 йилдан бери "шунқорлар"ни мағлубиятга учрата олмаяпти. Бу орада ўтказилган 9 ўйиннинг 6 тасида "Қўқон-1912" 3 очколик бўлган, 3 та дуранг.

АНДИЖОН - ҚЎҚОН-1912 - 1:0 (0:0)

05.08.2003. 16-тур. Андижон. "Наврўз" ўйингоҳи. 8000 томошабин. 

Бош ҳакам: Д. Роман - 6

Гол:

1:0 - Бахтиёр Ҳамидуллаев, 74

Голга айланмаган пенальти:

Жадигеров Асқар (АНДИЖОН), 63

АНДИЖОН: Белошапка Борис; Шарипов Шерзод; Захаров Андрей; Пулатов Маруф; Жадигеров Асқар (Қурбонбоев Рустам, 73); Азизов Афзал; Гафаров Сейран; Ҳамидуллаев Бахтиёр; Бақоев Улуғбек (Полатов Алишер, 81); Хазигалиев Ильнур; Асқаралиев Санжар (Котельников Вадим, 73)

ҚЎҚОН-1912: Захарецкий Сергей; Айзатулов Тимур; Намозов Бахтиёр; Жоналиев Ахдам; Низометдинов Мухсин; Рахимов Иброхим (Мансуров Маъмур, 85); Рахмонқулов Шухрат; Азимов Бахром; Абдувалиев Мухиддин (Ҳасанов Нўмон, 53); Юсупов  Шухрат; Иноғомов Раҳмат (Махмудов Хайрулло, 53)

Огоҳлантиришлар: Азимов Бахром, 14; Шарипов Шерзод, 31; Намозов Бахтиёр, 41; Жоналиев Ахдам, 63; Хасанов Нумон, 63; Бақоев Улуғбек, 77; Махмудов Хайрулло, 83; Ҳамидуллаев Бахтиёр, 85

Хуллас, 9 ўйиндан бери "Қўқон"ни ютолмаётган "Андижон" келаси йилни ҳам Суперлигада бошлашни истаса, эртага 3 очко олиши зарур. Нима деб ўйлайсиз, Кумиков Тошкент вақти билан 16:00 да бошланадиган "жангда" Ашурматовдан устун кела оладими?

Қўқон-1912

Иван Йосович - 90'

Суперлига. 20-тур

25/09/2021, 16:00

1
:
1
Тугади

Андижон

Василий Совпель - 55'

45'
90'
45'  Асадбек Собиржонов
60'  Шоҳназар Норбеков (Ҳамидулло Абдуҳамидов)
60'  Муҳаммаданас Ҳасанов (Сардор Азимов)
67'  Иқбол Маликжонов (Якуба Бамба)
74'  Славко Лукич (Андрей Сидоров)
74'  Асадбек Собиржонов (Суҳроб Бердиев)
90'  Иван Йосович
14'  Сардор Хурсандов
55'  Василий Совпель
55'  Усмонали Исмоналиев
58'  Пламен Димов
84'  Азамат Исроилов (Шерзод Ғуломжонов)
84'  Фарҳод Соҳибжонов (Владислав Васильев)
88'  Усмонали Исмоналиев
90'  Усмонали Исмоналиев (Иброҳим Отахонов)

Норчаевнинг кумири ким? Унинг голлари отасини хурсанд қилмадими?

Муаллиф :
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика