"Пахтакор"да биринчи қизил карточка

25 авг 2015, 22:10
"Шўртан" - "Пахтакор" (1:1) учрашувининг 90+2 дақиқасида "шерлар" ҳимоячиси Даврон Ҳошимов майдондан четлатилган.

Даврон Ҳошимовга кўрсатилган қизил карточка "Пахтакор" жамоаси учун ушбу мавсумдаги биринчи четлатиш бўлди. Бунга қадар "шерлар" таркибидан ҳеч бир футболчи қизил карточкага лойиқ кўрилмаган эди.


Эслатиб ўтамиз, Даврон Ҳошимов 21-турда "Локомотив" билан бўладиган баҳсни ўтказиб юборадиган бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia