UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  14 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  1 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  14 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2

"Пахтакор" ўртоқлик учрашувида "Зенит"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди Янгиликлар

"Пахтакор" ўртоқлик учрашувида "Зенит"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди

"Пахтакор" БААдаги йиғин доирасида биринчи назорат ўйинини "Зенит"га қарши ўтказди.

 

Соат 12:00да бошланадиган баҳсни қуйидаги линк орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин. 





Бундан ташқари ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 

Ўртоқлик учрашуви. 

24.01.2021. Дубай, "Над Ал Шеба"

"Пахтакор" - "Зенит" 0:3 

Бош ҳакам: Михал Оченаш (Словакия)

Гол: Андрей Мостовой 2, 0:1 Станислав Крапухин 16, 0:2 Андрей Мостовой 57, 0:3

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Анзур Исмоилов, Егор Кримец (С), Фаррух Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Ҳожимат Эркинов, Асадбек Собиржонов, Диёр Холматов, Эрен Дердийок

Захира: Элдор Суюнов, Шаҳзод Азмиддинов, Марлен Чобанов, Шерзод Аъзамов, Акром Комилов, Владими Козак, Ҳумоюнмирзо Иминов, Руслан Розиев, Шерзод Темиров, Иброҳимҳалил Йўлодошев, Улуғбек Ҳошимов.

"Зенит": 78. Александр Васютин, 2.Дмитрий Чистяков, 3.Дуглас Сантос, 4.Данил Круговой, 54.Саба Сазонов, 87.Данила Прохин, 5.Вильмар Барриос, 17.Андрей Мостовой, 27.Магомед Оздоев, 92.Даниил Шамкин, 36.Станислав Крапухин.

Захира: 91.Давид Бязров, 93.Михаил Погорелов.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ 


Учрашув якунланди. "Пахтакор" хориждаги илк ўртоқлик учрашувида мағлубиятга учради. 

75. Шерзод Темировнинг узатмаси ноаниқ. 

68. Ўйин темпи ўртача. Тўп назорати "шерлар"да. 

57. ГООООООЛ. Андрей Мостовой жамоасининг учинчи голини, ўзининг эса ўйиндаги иккинчи голини урди. 

56. ПЕНАЛТИИИИ. "Пахтакор" дарвозасига. Тўп ёнида Мостовой. 

Ҳозирча баҳсни "Пахтакор" ўз тизгинида ушлаб турибди. Биринчи бўлимга қараганда ҳаракатларда тартиб кўзга ташланмоқда. Футболчиларнинг кўзида ишонч борлигини сезиш қийин эмас. 

Эслатиб ўтамиз Хюистра шогирдлари мазкур йиғин давомида Москванинг "Спартак" ҳамда Латвиянинг "Рига" жамоаси билан ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказади. 

46. ЗАРБААА. "Пахтакор" таймни кетма-кет хавфли ҳужумлар билан бошлади. Икки дақиқада иккита кескин вазият яратилди. 

Питер Хюистра иккинчи бўлимда умуман бошқа таркибни майдонга туширди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

40. Биринчи бўлим якунланди. Икки томонинг келишувига кўра жамоалар 40 дақиқадан икки бўлим ўйнашади. 

"Пахтакор" бўлим охирларига келиб анча фаоллашди. 

36. Яна Васютин "Зенит"нинг жонига оро кирди. 

33. ЗАРБААА, ДЕРДИЙОООК. "Пахтакор"да ҳисобни қисқартириш учун ажойиб имконият юзага келганди. Эрен Дердийокнинг жаримадан йўллаган зарбасини рақиб дарвозабони Васютин қийинчилик билан қайтарди. Ўз ўрнида Васютин ҳам чиройли сейв билан жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолганини айтиш жоиз.

32. Биринчи бўлимнинг ярими ортда қолди. Вакилларимиз аста-секин тўп назоратини қўлга олмоқда. Жамоанинг иқтидорли футболчиси Асадбек Собиржонов қанотда яхши ўйин кўрсатяпти. 

27. "Зенит"нинг қарши ҳужумини "Пахтакор" ҳимоячилари бартараф этишди. 

23. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯТ. Асадбек Собиржоновнинг жарима майдончасига қанотдан узатган тўпини жамоадоши боши билан дарвозага йўллади. Зарба хавфли тус олди. 

21. ЗАРБААА. "Пахтакор" футболчисининг йўллаган аниқ зарбасини рақиб посбони қийинчиликсиз ушлаб олди

Дарҳақиқат питерликларнинг ҳужум чизиғи вакиллари жуда аниқ ва тартибли ўйнамоқда. 

16. ГОООООЛ. "Зенит" иккинчи голни урди. Крапухин жамодоши Оздоевнинг супер пасидан сўнг бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозасини аниқ нишонга олди. Егор Кримецнинг хатоси иккинчи голга олиб келди. 

Айни дақиқаларга қадар "Пахтакор" кескин вазият ярата олгани йўқ. Биринчи бўлимнинг 15-дақиқаси давом этмоқда. 

12. УХХХХХ. Яна ўша Андрей Мостовой тезлик билан олдинга ўтди ва жамоадошини қулай вазиятга чиқарди. Лекин якуний зарба ноаниқ. Мостовой дастлабки дақиқалардан фаол ўйнамоқда. 

10. ЗАРБААА. "Зенит" футболчиси Дуглас Сантоснинг жаримадан йўллаган зарбасини Санжар Қувватов осонликча эгаллаб олди. 

8. Тўп назорати питерликлар томонида. "Зенит"нинг галдаги ҳужуми самарасиз

6. "Пахтакор" бурчак тўпи ишлади, лекин якуний зарба ноаниқ.

2. ГОООООЛ. "Зенит" тезкор гол уриб ўйинда ҳисобни очди. Гол муаллифи Андрей Мостовой. "Пахтакор" ҳимоячилари жуда қўпол хатога йўл қўйишди, якунда Мостовой вазиятдан фойдаланиб Қувватов дарвозасини ишғол қилди. 

1. Словакиялик ҳакам Михал Оченашнинг ҳуштаги билан ўйинга старт берилди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

"Пахтакор" жамоаси чигалёзди машқларни бажариб кийиниш хонасига йўл олди.

Учрашув бошланишига ҳамма нарса тайёр!

Ушбу жамоалар расмий беллашувда охирги марта 1990 йил майдонга тушишган. Тошкентда СССР чемпионати баҳсида "Шерлар" 2:1 ҳисобида зафар қучишган. Ўшанда Игорь Шквирин ва Хорен Оганесян "Пахтакор"дан, Дмитрий Радченко рақибдан тўп киритган.

Икки жамоа ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бошланишига бир неча дақиқалар қолди. Биз эса ўйин олдидан яна бир бор қизиқарли фактларни

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари. Бугун катта футбол байрами. Орадан 31 йил ўтиб "Пахтакор" ва "Зенит" жамоалари ўзаро тўқнаш келишмоқда. 

- Учрашув соат 12:00да бошланади 

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика