"Пахтакор": Ёш футболчиларга эътибор
09 дек 2014 14:24
Янгиликлар
"Пахтакор": Ёш футболчиларга эътибор
"Пахтакор" ёшлар жамоаси янги мавсумга тайёргарликни 20 декабрдан бошлайди.
Жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов тайёргарлик режаси ҳақида маълумот берди. Унга кўра, асосан 1996-98 йилларда таваллуд топган футболчилардан иборат жамоа 20 декабрь санасидан "Чилонзор" стадиони сунъий қопламали майдонида янги мавсумга тайёргарликка киришади. Илк йиғин 28 декабрь куни якунланади. Кейинги йиғин 5-30 январь кунларида ўтказилади.
1 февраль куни эса жамоа Италиянинг Виарежжио шаҳрида бўлиб ўтадиган "Коппа Карневале" мусобақасида қатнашиш учун жўнаб кетади. Бу сафар турнир 2-16 февраль кунлари ўтказилади. Шу тариқа янги мавсумга тайёргарлик олиб борилиши кўзда тутилган. Ўтган мавсумдаги бўлгани сингари 2015 йилда ҳам ёшлар жамоаси таркиби академия тарбияланувчиларидан иборат бўлади.

championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Фикрлар