UZ

Сўнгги янгиликлар

10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  2 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  1 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  8 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  18 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2

"Пахтакор" ва "Трактор"нинг энг қиммат футболчиларини биласизми? Янгиликлар

"Пахтакор" ва "Трактор"нинг энг қиммат футболчиларини биласизми?

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби бугун ОЧЛ гуруҳ босқичидаги иштирокини Табризнинг "Трактор" жамоасига қарши баҳс билан бошлайди.

Шу муносабат билан жамоалар таркибидаги қимматбаҳо футболчиларга тўхталишга қарор қилдик. "Шеърлар"нинг трансфер баҳоси энг юқори бўлган вакили Ҳожиакбар Алижонов ҳисобланади. "Трансфермаркт" портали тез орада 24 ёшга тўладиган футболчини 900 минг еврога баҳоламоқда.

Ҳимоячи Меҳди Тикдаринажод ва ҳужумчи Пейман Бабайи "Трактор"нинг энг қиммат вакиллари ҳисобланишади. Уларнинг трансфер баҳоси 650 минг еврога тенг.
Кеча сайтимизда табризликлар ҳақидаги мақола эълон қилинганидан кейин Эрон терма жамоасидаги ўйинлар билан мухлисларимизга танилган Масуд Шожаи (36 ёш) ва Ашкан Дежага (34 ёш) борасида саволлар пайдо бўлди. Шу туфайли уларнинг трансфер нархи ҳақида ҳам маълумот беришга қарор қилдик. "Трансфермаркт" портали ҳар 2 футболчини бир хил — 200 минг еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, "Пахтакор" футболчилари орасидан фақатгина Ҳумоюнмирзо Иминовнинг (100 минг евро) трансфер баҳоси Дежага ва Шожаиникига нисбатан паст ҳисобланади.

"Пахтакор" эртага "Трактор" билан ўйнайди. Эрон клуби қандай ҳолатда?        

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика