"Пахтакор": U-9 жамоаси Россияда халқаро турнирда совриндор бўлди

Narzulla Saydullayev
9 ноя 2016, 14:45
2007 йилда таваллуд топган ёш футболчиларимиз Россияда ўтган халқаро турнирда совриндорга айланишди.

Мусобақада 10 жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларни бошлади. Жамоамиз гуруҳда қуйидаги натижаларни қайд этди:

"Пахтакор" - "Чертаново" Москва - 0:5
"Пахтакор" - "Сормово" Нижний Новгород - 2:1
"Пахтакор" - "Смена" Москва - 3:2
"Пахтакор" - "Специфик" Москва - 2:1

Гуруҳда 2-ўринни эгаллаган футболчиларимиз 3-ўрин учун беллашувда Москванинг "Спартак-2" тарбияланувчиларини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Шу тариқа 2007 йилда туғилган ёш ўйинчиларимиз Химкидаги мусобақада бронза медалларини қўлга киритишди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›