UZ

Сўнгги янгиликлар

13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  1 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  1 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  5 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  4 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  18 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  11 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  34 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  10 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  3 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15

"Пахтакор" таркибида чемпионатларда энг кўп майдонга тушган футболчилар Янгиликлар

"Пахтакор" таркибида чемпионатларда энг кўп майдонга тушган футболчилар

Теглар :  Пахтакор
"Пахтакор" таркибида СССР ва Ўзбекистон чемпионатлари тарихида энг кўп беллашувларда ўйнаган футболчилар билан танишинг.

Узоқ йиллар жамоа шарафини ҳимоя қилган Геннадий Денисов бу борада мутлоқ рекордчи саналади. Бу ҳимоячи чемпионатларнинг жами 371 учрашувида "Пахтакор" учун майдонга тушган. У 13 мавсум жамоа сафида ўйнаган. Кейин фаолиятини Россия чемпионатида давом эттирган. Денисов ўзигача мазкур рекорд соҳиби бўлиб турган Биродар Абдураимовдан ўзиб кетган. Жамоа афсоналаридан бири саналадиган Абдураимовда эса чемпионатлар доирасида ўтказилган 358 баҳс мавжуд. Жамоада фаолиятини давом эттираётганлар орасида энг яхши кўрсаткич эгаси Владимир Козак ҳисобида 205 учрашув бор.

Сергей Бондаренко "Пахтакор" таркибида 329 беллашувда майдонга тушган. Ўзбекистоннинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси деб топилган Геннадий Красницкий эса 322 учрашувда ўйнаган.

Кучли ўнликдан Александр Яновский (297), Марат Кабаев (275), Игорь Шквирин (262), Тўлаган Исоқов (252), Виктор Варюхин (245) ва Владимир Штерн (242) ўрин эгаллаган. Яновский "Пахтакор" таркибида энг кўп ўйинда ҳаракат қилган дарвозабон ҳамдир.

Азамат Абдураимов отаси Биродар Абдураимов изидан бориб, жамоа учун 238 баҳс ўтказган.


Қуйидаги жадвалда "Пахтакор" учун чемпионатларда 200 ва ундан кўпроқ учрашувлар ўтказган футболчилар исми келтирилган. Уларнинг сони 21 нафарни ташкил қилади.

Геннадий Денисов - 371

Биродар Абдураимов - 358

Сергей Бондаренко - 329

Геннадий Красницкий - 322

Александр Яновский - 297

Марат Кабаев - 275

Игорь Шквирин - 262

Тўлаган Исоқов - 252

Виктор Варюхин - 245

Владимир Штерн - 242

Азамат Абдураимов - 238

Михаил Ан - 232

Мурод Алиев - 232

Юрий Пшеничников - 231

Виталий Суюнов - 230

Владимир Тожиров - 225

Станислав Андреев - 213

Анвар Солиев - 205

Владимир Козак - 205

Идгай Тазетдинов - 202

Олег Моторин - 200

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика