UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  3 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  2 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  1 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  0 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  4 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   5 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  10 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  27

"Пахтакор" таркибида чемпионатларда энг кўп майдонга тушган футболчилар Янгиликлар

"Пахтакор" таркибида чемпионатларда энг кўп майдонга тушган футболчилар

Теглар :  Пахтакор
"Пахтакор" таркибида СССР ва Ўзбекистон чемпионатлари тарихида энг кўп беллашувларда ўйнаган футболчилар билан танишинг.

Узоқ йиллар жамоа шарафини ҳимоя қилган Геннадий Денисов бу борада мутлоқ рекордчи саналади. Бу ҳимоячи чемпионатларнинг жами 371 учрашувида "Пахтакор" учун майдонга тушган. У 13 мавсум жамоа сафида ўйнаган. Кейин фаолиятини Россия чемпионатида давом эттирган. Денисов ўзигача мазкур рекорд соҳиби бўлиб турган Биродар Абдураимовдан ўзиб кетган. Жамоа афсоналаридан бири саналадиган Абдураимовда эса чемпионатлар доирасида ўтказилган 358 баҳс мавжуд. Жамоада фаолиятини давом эттираётганлар орасида энг яхши кўрсаткич эгаси Владимир Козак ҳисобида 205 учрашув бор.

Сергей Бондаренко "Пахтакор" таркибида 329 беллашувда майдонга тушган. Ўзбекистоннинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси деб топилган Геннадий Красницкий эса 322 учрашувда ўйнаган.

Кучли ўнликдан Александр Яновский (297), Марат Кабаев (275), Игорь Шквирин (262), Тўлаган Исоқов (252), Виктор Варюхин (245) ва Владимир Штерн (242) ўрин эгаллаган. Яновский "Пахтакор" таркибида энг кўп ўйинда ҳаракат қилган дарвозабон ҳамдир.

Азамат Абдураимов отаси Биродар Абдураимов изидан бориб, жамоа учун 238 баҳс ўтказган.


Қуйидаги жадвалда "Пахтакор" учун чемпионатларда 200 ва ундан кўпроқ учрашувлар ўтказган футболчилар исми келтирилган. Уларнинг сони 21 нафарни ташкил қилади.

Геннадий Денисов - 371

Биродар Абдураимов - 358

Сергей Бондаренко - 329

Геннадий Красницкий - 322

Александр Яновский - 297

Марат Кабаев - 275

Игорь Шквирин - 262

Тўлаган Исоқов - 252

Виктор Варюхин - 245

Владимир Штерн - 242

Азамат Абдураимов - 238

Михаил Ан - 232

Мурод Алиев - 232

Юрий Пшеничников - 231

Виталий Суюнов - 230

Владимир Тожиров - 225

Станислав Андреев - 213

Анвар Солиев - 205

Владимир Козак - 205

Идгай Тазетдинов - 202

Олег Моторин - 200

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика