

Ушбу ғалаба "шерлар" учун тарихий ғалабага айланди.
Шу куни "Пахтакор" Ўзбекистон чемпионатларидаги ўзининг юбилей 600-ғалабасини тантана қилди. Бунинг учун жамоага 871та ўйин керак бўлди.
Маълумот учун, "Пахтакор"нинг энг яқин таъқибчиси "Нефтчи" ҳисобида 473та ғалаба бор (803та ўйин). Ундан кейинги ўринни "Навбаҳор" эгаллаб турибди - 400та ғалаба (871та ўйин).



