
Туркманистон Президенти Кубоги халқаро турнири ярим финалида мезбонлар терма жамоасига қарши майдонга тушган 1997 йилги тарбияланувчилар 0:4 ҳисобида имкониятни бой беришди. Туркманистон терма жамоаси мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Энди жамоамиз 19 сентябрь куни 3-ўрин учун Қирғизистон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.