UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38Месси MLS юлдузлари ўйинида қатнашади  1 13:10"Барселона" футболчиси "Мальорка"га ўтишга яқин  1 12:18"Лас-Пальмас" футболчиси автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди  0 11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  5 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  21 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  33 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  20 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  9 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  23 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  39

"Пахтакор": Стадионга ташриф буюринг ва I Phone 5 ютиб олинг Янгиликлар

"Пахтакор": Стадионга ташриф буюринг ва I Phone 5 ютиб олинг

12 апрель, шанба куни олий лигада 5-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
"Пахтакор" ўша куни Олмалиқнинг "Олмалиқ" жамоасига қарши майдонга тушади. Игорь Шквирин шогирдлари мавсумни яхши бошлашди. Сафарда "Бунёдкор"дан очко олишга эришган жамоа 4 ўйиндан сўнг 8 очко тўплаб, пешқадамлар сафида бормоқда.

"Пахтакор" футбол клуби ишқибозларга стадионда қулайлик туғдириш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Жумладан, "Пахтакор" - "Олмалиқ" баҳсига ташриф буюриб, турли эсдалик совғаларни ютиб олиш имкониятига эга бўласиз. Чипталарни харид қилиш билан "Омадли мухлис" совринли ўйини иштирокчисига айланасиз. Стадионга ташриф буюрган ишқибозларда "Пахтакор" тарихи ҳақидаги китоблар, клуб рамзи туширилган шарф ва бошқа атрибуткалар, DVD плеер, 2 дона LED телевизорлари ва 2та I Phone 5 уяли телефони ютиб олиш имконияти юзага келади. Шунингдек, ўйин давомида стадионда турли салқин ичимликлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари йўлга қўйилади. Стадионда мухлислар учун барча қулайликлар яратилади. Чипталарни "Пахтакор" Марказий стадиони кассаларидан харид қиласиз. Чипта нархлари 2000 сўмдан қилиб белгиланган.

"Пахтакор" - "Олмалиқ" учрашуви 12 апрель, шанба куни "Пахтакор" Марказий стадионида соат 17:30да бошланади. Мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз. "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг ва совғалар ютиб олинг!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика