"Пахтакор" сўнгги бор 2006 йилда дастлабки 4та ўйинда ютганди

Narzulla Saydullayev
9 апр 2014, 10:10
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби бу йилги мавсумни кетма-кет тўртта ғалаба билан бошлади.
Ҳозирга келиб айнан "шерлар" очко йўқотмаган ягона жамоа бўлиб туришибди.

Ўзбекистоннинг кўп карра чемпиони ҳисобланган "Пахтакор" сўнгги бор 2006 йил дастлабки тўртта турнинг барчасида ғалаба қозонганди. Бундан ташқари 5, 6 ва 7-турларда ҳам жамоа уч очко олган. Фақат 8-турга келиб "шерлар"нинг зафарли юриши тўхтатилган.

"Пахтакор" бу йил 5-турни ўз уйида "Олмалиқ"қа қарши ўтказади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia