UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ярқ этиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  5 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  0 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  2 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  3 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  13 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  3 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  5 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  3 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0

"Пахтакор" - "Сўғдиёна". Учрашув ҳақида маълумотлар Янгиликлар

"Пахтакор" - "Сўғдиёна". Учрашув ҳақида маълумотлар

Олий лиганинг 26-турида "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

Ҳар икки жамоа ўтган турдаги ўйинларидан кейин мазкур учрашувга тайёргарлик кўришни бошлаб юборган. "Пахтакор"дан Жамшид Искандеров дисквалификация сабабли майдонга туша олмайди. Ярим ҳимоячи кейинги беллашувни ҳам ўтказиб юборади. Меҳмонлар сафида бундай йўқотиш йўқ.

Қарама-қаршилик

Ҳозиргача олий лигада жамоалар 41 бор тўқнаш келишган. 33 ўйинда "Пахтакор", 4 баҳсда "Сўғдиёна" зафар қучган. 4 учрашувда кучлар тенг келган. Жамоамиз 108 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Жиззахликлар ҳисобида 35 гол мавжуд. Тошкентдаги 20 ўйиннинг 18тасида "шерлар" ғолиб чиқишган. Бир мартадан дуранг ва мағлубият кузатилган. Охирги марта "Сўғдиёна" 1995 йил пойтахтда очко олган.

Ўйин расмийлари
Учрашувни Зокир Қодиров бошқаради. У жорий мавсум жамоамизнинг икки ўйинида ишлади. "Машъал"ни мағлуб этган жамоамиз "Насаф"га имкониятни бой берган.

"ПАХТАКОР" - "СЎҒДИЁНА"
Ҳакамлар
: Зокир Қодиров (Навоий), Руслан Серазетдинов (Тошкент), Равиль Шояхметов (Тошкент), Аскер Нажафалиев (Тошкент).
Назоратчи: Шамил Жумаев (Шаҳрисабз).
ПФЛ вакили: Фарҳод Магометов.

Ёшлар таркиблари учрашуви 21 октябрь, жума куни Қибрайдаги стадионда 15:00да бошланади. Асосий жамоалар баҳси 22 октябрь, шанба куни "Пахтакор" стадионида 17:00да старт олади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика