UZ

Сўнгги янгиликлар

11:23БААнинг Ўзбекистонга қарши тахминий таркиби  3 11:00“Милан“ юлдузини “Ливерпул“га битта шарт билан сотишга тайёр  0 10:48Аброр Пирриев допинг текшируви ўтказиш учун допинг офицерларини жамоамиз истиқомат қилаётган меҳмонхонага ташрифи борасидаги саволга жавоб берди  8 10:36“Ал Ҳилол“ ТОП форвардга йига 40 миллион евро таклиф қилди  0 10:11Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) энг қиммат футболчилар рейтингини янгилади  5 09:44Ўтган мавсум А Серияда 11 та гол урган ҳужумчи фаолиятини “Рома“да давом эттириши мумкин  1 09:17УEФА Чемпионлар Лигасининг янги мавсумида “Барселона“ни очколардан маҳрум қилиши мумкин  22 08:50Goal «Олтин тўп»ни ютишга даъвогарлар рейтингини янгилади. ПСЖнинг уч нафар футболчиси ТОП-10 га илк бор киришди  12 08:23“Реал Мадрид“ яна бир трансфер бўйича ишни якунлади  15 07:56Бугун Ўзбекистон ОТЖ Францияга қарши баҳс олиб боради  9 07:23БАА Спорт вазирлиги "Ҳаммамиз оқлар тарафидамиз" кампаниясини ўтказмоқда: Спорт федерацияларига бепул чипталар тарқатиляпти  32 00:44Сон Хён Мин "Тоттенхэм"ни тарк этиши ва Саудия клубига ўтиши мумкин?!  1 00:19Лука Модрич янги клуби билан қачон шартнома имзолайди?  1 23:44"Тоттенхэм" янги уй либосини тақдим этди  2 22:42Инзаги "Ал Ҳилол"да қанча маош олади?  3

"Пахтакор" - "Қизилқум". Учрашув ҳақида маълумотлар Янгиликлар

"Пахтакор" - "Қизилқум". Учрашув ҳақида маълумотлар

21 сентябрь куни "Пахтакор" 20-турнинг қолдирилган ўйинида "Қизилқум"ни қабул қилади.

Мавсумни анча барқарор ўтказаётган "Қизилқум" таркибида бир қатор тажрибали футболчилар тўп тепмоқда. Шу сабабли бизни қизғин ва мураккаб кечиши кутаётган ўйин кутиб турибди. Охирги турда навоийликлар "Бухоро"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Жамоалар таркибида бир нафардан йўқотиш мавжуд. "Пахтакор"дан Жавоҳир Соҳибов, "Қизилқум"дан Файзулла Қамбаров сариқ карточкалар сабабли майдонга тушмайди.

Қарама-қаршилик

Жамоалар олий лига тарихида 33 бор куч синашганлар. 27 беллашувда ғалаба қозонган "Пахтакор" 5 марта дурангга имзо чеккан. Бир бор Навоий жамоаси ғолиб чиққан. "Шерлар" 90 марта гол уриб, 19 марта дарвозаларидан тўп олиб чиқишган. Тошкентдаги 16 баҳснинг 13тасида жамоамиз зафар қучган. 2 бор дуранг кузатилиб, "Қизилқум" бир сафар устун келган.

Ўйин расмийлари

Учрашувни Виктор Серазетдинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ"
Ҳакамлар:
Виктор Серазетдинов (Тошкент), Бобур Қодиров (Бухоро), Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро), Даулетбой Жалимов (Нукус).
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).
ПФЛ вакили: Фарҳод Магометов.

Ёшлар таркиблари учрашуви 20 сентябрь куни Қибрайда соат 16:00да бошланади. Асосий жамоалар ўйини 21 сентябрь, чоршанба куни 18:30да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика