
ечки пайт жамоа "Пахтакор" стадионида машғулот ўтказади. Миллий терма жамоага чақирилган Егор Кримец ва Игорь Сергеев, Грузия терма жамоаси сафига жўнаб кетган Кахи Махарадзе халқаро учрашувлардан кейин таркибга қўшилишади. Тикланиш жараёнини ўтказаётган Жамшид Искандеров, Камолиддин Тожиев ва Жамшид Болтабоев тобора ҳолатларини яхшилаб боришмоқда. Навбатдаги учрашув олий лиганинг 13-турида 19 июнь куни Тошкентда "Машъал"га қарши бўлиб ўтади.