UZ

Сўнгги янгиликлар

11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  4 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  3 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  7 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  5 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  12 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0

"Пахтакор" пенальти тепмаяпти (статистика) Янгиликлар

"Пахтакор" пенальти тепмаяпти (статистика)

Coca Cola Суперлиганинг 15-тури ортда қолди. Ҳаммада ўйинлар сони тенглашганидан кейин қизиқарли рақамларга тўхталишга қарор қилдик.

Бугунги мавзумиз пенальтилар бўлади. Ким улардан кўп фойдаланяптию, қайси жамоа кўпроқ азият чекяпти?

Эътиборли жиҳати, айни пайтдаги статистика 2021 йилдагисига тескари. Ўтган мавсум якунларига кўра барчадан камроқ пенальти тепган "Сурхон" бу йил 11 метрли нуқтадан кўпроқ фойдаланмоқда.

"Учар тулпорлар" ҳозирча 5 марта пенальти тепиб, улардан 4 тасини голга айлантиришди. Термизликлардан "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" яхшироқ натижа қайд этяпти. Тўлиқ жадвал:

клуб номипенальтигол
"Сурхон"54
"Нефтчи"64
"Сўғдиёна"65
"Қўқон-1912"52
"Насаф"54
"Бунёдкор"53
АГМК43
"Локомотив"33
"Қизилқум"33
"Навбаҳор"32
"Динамо"22
"Металлург"32
"Олимпик"32
"Пахтакор"11


"Пахтакор" сенсацион равишда чемпионатнинг энг кам пенальти тепган жамоаси бўлиб турибди. "Шерлар" 11 метрли нуқтадан фақат 1 марта фойдаланишган.

Ўз имкониятларини энг кўп кўкка совурган клуб эса "Қўқон-1912" ҳисобланади. "Шунқорлар" 3 марта пенальтини" голга айлантира олишмаган.

Шоҳруз Норхонов 11 метрли жарима зарбасидан энг кўп гол урган футболчи бўлиб турибди (4 марта).

11 метрли нуқтани энг кўп Акобирхўжа Шукуруллаев ва Шавкат Насибуллаев кўрсатган (8 мартадан).

Кун охирида пенальтидан азият чекаётган жамоалар ҳақида гаплашамиз.

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика