

Қибрайда ўтган баҳсда Февзи Давлетов бошчилигидаги "Сурхон" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. "Пахтакор" сафида мавсум бошини жароҳат туфайли ўтказиб юборган икки ҳимоячи Шаҳзод Азмиддинов ва Муҳаммадқодир Ҳамралиев яшил майдонга қайтишди.
Камрон Сайдазимов томонидан жаримадан урилган гол чиройли чиқди. Уни қуйидаги видеода кўриш мумкин.
"Пахтакор" - "Сурхон" 0:2
Голлар: Муҳаммад Али Абдураҳмонов, Камрон Сайдазимов.







