UZ

Сўнгги янгиликлар

09:13Бугун Ўзбекистон кубогининг нимчорак финали учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади  0 08:51Фабрицио Романо. «Арсенал» Жоау Канселуга жиддий қизиқмоқда  0 08:29Саудия Арабистони делегацияси Парижга етиб келди ва яқин кунларда Месси билан шартнома имзолайди   4 08:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўтказиш учун Малайзияга жўнаб кетди  1 07:55ЛаЛига. "Сельта" - "Барселона" 2:1   0 07:50ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Атлетик Бильбао" 1:1   0 07:45«Бутун умр «Милан» мухлиси бўлиб қоламан». Златан хайрлашув нутқида нималар деди?  3 07:40ЛаЛига. "Вильярреал" - "Атлетико Мадрид" 2:2   0 07:35Серия А. "Милан" - "Верона" 3:1   0 07:30Серия А. "Рома" - "Специя" 2:1   0 07:22U-20 Жаҳон чемпионати. Уругвай АҚШни мағлуб этиб, сўнгги ярим финалчига айланди  2 07:15Серия А. "Удинезе" - "Ювентус" 0:1   0 07:10Серия А. "Наполи" - "Сампдория" 2:0   0 07:05U20 жаҳон чемпионати. АҚШ - Уругвай 0:2  0 07:00U20 жаҳон чемпионати. Жанубий Корея - Нигерия 1:0  0

"Пахтакор" – "Навбаҳор" ўйинидаги пенальтилар нотўғри белгиланган, "шерлар" футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди — Комиссия Янгиликлар

"Пахтакор" – "Навбаҳор" ўйинидаги пенальтилар нотўғри белгиланган, "шерлар" футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди — Комиссия

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Навбаҳор" учрашувидаги баҳсли вазиятлар Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилди.

Унга кўра, учрашувнинг 19-дақиқасида мезбонлар жарима майдони ичида меҳмонларнинг 21-рақамли футболчиси тўп учун курашда майдонга йиқилади. Бироқ ушбу вазиятда ўйин қоидаси бузилмаган эди. Ҳакам ушбу вазиятда ўйинни давом эттириши керак эди.

Шунингдек, учрашувнинг 71-дақиқасида мезбонларнинг 88-рақамли футболчиси меҳмон жамоа мухлисларига қарата тош улоқтиради. Футболчининг ушбу ҳаракатлари қизил карточкага лойиқ эди. Ҳакам бу вазиятда "Пахтакор" футболчисини спортга хос бўлмаган ҳаракатлари учун майдондан четлаштириши керак эди.

Бундан ташқари, учрашувнинг 90+3-дақиқасида мезбонлар жарима майдончаси ичида "Пахтакор"нинг 88-рақамли ва "Навбаҳор"нинг 22-рақамли футболчилари тўп учун курашган вақтда тўп мезбонлар ҳимоячисининг қўлига тегади. Ушбу ҳолатда иккала футболчи ҳам тўп учун курашаётган бўлган ва бу каби ҳолатларда тўпнинг қўлга тегиши қоида бузилиши сифатида қайд этилмайди. Ҳакам ушбу вазиятда ўйинни давом эттириши керак эди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан учрашув ҳакамлари ҳаракатлари юзасидан чора кўрилиши учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасига тақдимнома киритилганини маълум қиламиз.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

+16   
23 мар 17:45:01
Привет
Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг хулосаси шарт эмас эди, шундоқ ҳам ҳамма билади, энг ачинарлиси шуки стадионда ва телевизор қаршисида ўтирган мухлислар кўрган воқеаларни фақат майдондаги ҳакамлар кўрмайди ва бу янгилик ҳам эмас, охиргиси ҳам эмас худди бир муҳим нарсани кашф қилгандек ёзасилар
+13   
23 мар 19:17:11
Akromov Lazizkhon
Paxtakor toza yutdi
+12   
23 мар 18:10:12
Тулкин Хайитов
Бабаянга хам чора курилсин хакамга босим килгани учун.
+12   
23 мар 17:25:12
AZIZ 707
Şundogam hamma korib bilib turdiyu nimala boganini isbotlaş şartmas oşa kuni hamma oz kozi bilan kordi namanganni keyingi raqiblariga va muhlislariga sabr
+11   
23 мар 17:24:40
Fazliddin Usmonov
Bu qarorlarni zudlik bilan oʻchirib tashlanglar, Yana FIFA koʻrmasin. Koʻrsa yomon boʻladi. War bor oʻyinda 2 ta yolgʻondan penalte qoʻyish faqat bizda boʻlsa kerak. Muxlislarga toshini qaytib otgani uchun qizil berish kerak ekan. Oʻsha toshni otgan muxlislargachi. Ularga Maqtov yorligʻimi. Bunaqa qaror faqt bizda chiqsa kerak. Qarsaklar. Gap yoʻq. Tarifga til ojiz.
+9   
23 мар 20:24:41
Paxtakor........uz
Lampard фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пахтакор мухлислари хафа булманглару. Олдинлари пахтакор судялар ердамида ютарди судядар чемпионликни олиб берарди. Шунга халкни газабига учраган. Бир нарса анникги Пахтакор айбни судялардан ухтаришмасин. Буни сабабини узларидан кидиришсин. Кайтар дуне дегандек. Олдин кандай килиб ракибларни судялар оркали ютилган булса худди шу нарса уларга карши булмокда. Аллохдан бу хам исён килманглар. Факат сабар килинглар. Максим келди энди Пахтакорда усиш ва ущига ишониш пайдо булади. Омад тилайман
Zato Paxtakor boshqalarga o'xshab yig'lamaydi, sudyasi bilan qo'shib tiqip qo'yadi.
+8   
23 мар 17:57:09
azamlawer
Нега энди бабаян тренер бўлган жамоалар фойдасига пеналти белгиланаверади
+8   
23 мар 17:28:28
Forza_inter
Ikkala penaltiyan yo'q. Sudyabahori muxlislari paxtakor futbolchisiga osilmasdan halol bo'laring. Xaromxo'r klublarini yonini olib gunohga botmalaring.
+7   
23 мар 19:11:00
Зинуp
Баба шунинг учун олиб келинган.
+6   
23 мар 21:21:17
Azizjon Abrorov
Lampard фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пахтакор мухлислари хафа булманглару. Олдинлари пахтакор судялар ердамида ютарди судядар чемпионликни олиб берарди. Шунга халкни газабига учраган. Бир нарса анникги Пахтакор айбни судялардан ухтаришмасин. Буни сабабини узларидан кидиришсин. Кайтар дуне дегандек. Олдин кандай килиб ракибларни судялар оркали ютилган булса худди шу нарса уларга карши булмокда. Аллохдан бу хам исён килманглар. Факат сабар килинглар. Максим келди энди Пахтакорда усиш ва ущига ишониш пайдо булади. Омад тилайман
Уша йиллари пахтакор судялар йордамида ютган дивоссиза лекн пахтакорни хеч ким ютолмаган бунинг учун судялар халакит беришган тугрими
Лекн пахтакор кечаги уйинда навбахорни уша сиз етвотган судя пудяси билан ютиб куйдику бунга нима дейсиз
Кайтар дунйо деган гапни фудболга ишлатмелар умуман мос кемиди агар пахтакорга нисбатан ишлатвотган бусейз пахтакорга хеч нарса кайтгани йук
Агар кайтганда уша куни навбахор ютиши керак эди
Ман навбахорни асл мухлисларини хурмат киламан бу сузларимни узини эгаси бор
Хаммани рамазон аййоми билан
+5   
23 мар 23:12:44
Pakhtakor Tashkent
FC Nᴀᴠʙᴀʜᴏʀ 1978 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bir paytlar Babayan davridagi Paxta sudyalar yordamida nohaq penaltilardan qo'shimcha daqiqalardan soxta gollar urib soxta g'alabalar qilib Metal bilan kelishilgan o'yinla qilib soxta chempion bo'lib yurganida Babayanni ko'klarga ko'tarib dada deb yurganlar endi Babayanni yomon otliqqa chiqarib Navbahorga tosh otishmoqda))) Sudyala yordamida yutib keyin sudyalarga osilavermasdan erkakka o'xshab mard bo'lib o'yin natijasini tan ol deb bir vaqtlar aql o'rgatganlar endi o'zlari paxta;asiaga qo'shilib sudyalarnikiga osilib yig'lab o'tirishibdi))) battar bo'linglar bizda soxtakorni itarish uchun har bir viloyat jamoasiga Babayanga o'xshagan odam kerak!!!
Пахтакор хаммангни қўшиб итардими ўша куни?
+5   
23 мар 18:11:49
А.А
Forza_inter фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Gulbahori muxlislari farishtaku. Endi bildizmi?
Аллох кифоя килсин сенга улуг кунларда
+5   
23 мар 18:08:43
Тулкин Хайитов
Агишев куркок кет хакамликдан.
+5   
23 мар 18:05:51
Оддий Мухлис.
Forza_inter фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Gulbahori muxlislari farishtaku. Endi bildizmi?
Шундей улуг кунларда инсоф узинга берсин, номерни йоз Бир табриклаб куярдим
+5   
23 мар 17:59:39
AZIZ 707
Ихти Хабибов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Assalom aleykum aka avalambor ramazon oyi muborak bulsin siz notugri fikrlayapsiz muxlislar soni mingta bulsa farosati bor insonlar bor farosati yuq insonlar bor endi muxlislarni qaysi biri tosh otganini futbolchi bilmaydiku shuning uchun futbolchi uzini tutushi kerak uyindan keyin inspektorlar chora kurishi kerak muxlislarga nisbatan futbolchini uzimas futbolchi otgan tosh borib bironbir bolachaga tegsa nima buladi endi bu mani fikrim oldindan uzr notugri gapirgan bulsam
Oşa toş futbolçini boşiga tesaçi anu toş otkan maymin qoçvoradi kim jovob beradi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика