UZ

Сўнгги янгиликлар

15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  0 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  14 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  0 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  2 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  9 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  4 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  20 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  2 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   11 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  16 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  10

"Пахтакор", "Насаф", "Нефтчи", "Андижон"... Қатор клублар жаримага тортилади Янгиликлар

"Пахтакор", "Насаф", "Нефтчи", "Андижон"... Қатор клублар жаримага тортилади

Регламент талабларига беписандлик масалалари Тартиб-интизом қўмитасида кўрилади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мусобақалар, меҳнат шартномалари ва бошқа қатор масалаларни ўз вақтида амалга ошириб келади. Ҳар йил ноябрь ойидан бошлаб то март ойи сўнгига қадар Лига мутахассислари дам олишларсиз меҳнат қилади. Ва табиийки, футбол клубларидан ҳам ўз ишига профессионал ёндошувни талаб қилади.

Ойда икки-уч бор ўтадиган уй учрашувларини ташкил этиш масаласига масъулиятсизлик билан ёндашиш, мусобақалар ўтказиш регламенти талабларини қўпол равишда бузиш ҳолатларига Лига 2024 йилдан бошлаб қатъий чоралар кўриши клубларга расман маълум қилинган. Биз клуб сметаси, унинг ишчи-ходимлари олаётган ойлик-маош ва бошқа маълумотларга эгамиз. Ҳар қандай мутахассис ўз иш ҳақига муносиб бўлиши шарт. Токи у ўз ишига масъулият билан ёндошмагунича, ҳар қандай клуб ёки шахс жазодан четда қолмайди.

Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилишида тўғридан-тўғри қизил карточкалардан ташқари яна қатор масалалар кўриб чиқилади. Қуйида уларнинг айримларига мазкур ишлар қолганларга ўрнак бўлиши учун тўхталиб ўтамиз. Аввалроқ Локомотив устози Александр Стоймирович ҳамда Андижон футболчиси Фарҳод Бекмуродов жаримага тортилиши маълум қилинганди.

"Бухоро"

Про лига илк туридан ўрин олган "Шўртан" — "Бухоро" ўйинида меҳмон клуб қайдномани тўлдиришни ярим соатга кечиктирган. Ваҳоланки, Регламентда мазкур масала аниқ ёзиб қўйилган. Талаб тушунарсиз сабабга кўра бажарилмаганидан келиб чиқиб, Бухоро жарима тўлайди. Клуб бунга сабабни кўриб чиқиши ҳамда ўз ишига масъулиятсизларча ёндошган ишчисига нисбатан чора кўриш ваколатига эга.

"Машъал"

"Машъал" футбол клуби ўтган мавсум стадион периметри бўйлаб жойлашган реклама шитлари масаласида бир неча бор огоҳлантирилганига қарамай, 2024 йилги мавсумни ҳам худди шундай камчиликлар билан бошлади. Бунинг учун клуб жарима тўлайди. Уй учрашувлари ўтказилмаётган вақтда клубнинг тегишли ходимлари нима билан машғул бўлиши Лига учун жуда қизиқ.

"Андижон"

"Андижон" футбол клуби "Бобур арена" мезбонлик қилган "Бунёдкор"га қарши ўйинда электрон реклама шитлари билан боғлиқ Лига талабини бажармади. Клубнинг Андижон вилоятидаги айрим ташкилотлар билан муаммоси Лигага маълум. Бироқ бу масала Лига муаммосига айланмаслиги шарт. Лига қатор ҳомийлик шартномаларига эга бўлиб, уларни ҳурмат қилишни футбол клубларидан талаб қилиб олади.

"Динамо"

"Динамо" мураббийлар штабидан жой олган Андрей Пятницкий ОКМК клубига қарши ўйин вақтида электрон сигарета чеккани учун жаримага тортилади. Ҳар қандай мутахассис Регламентга амал қилишга мажбур.

"Нефтчи"

Суперлига 3-туридан ўрин олган "Нефтчи" — "Металлург" учрашуви давомида футбол мухлислари меҳмонлар захира ўриндиғи томон сувли идишлар улоқтирган. Улардан бири мураббийлардан бирига бориб теккан. Шунингдек, Нефтчи ғалаба голини уриб, уни нишонлаётган вақтида қарама-қарши тарафдан сувли идишлар стадионга улоқтирилган. Бу каби ҳолатлар Фарғонада ўтган мавсум ҳам кузатилган. Агар клуб ўз мухлислари билан ишламаётган, агар айрим инсофсиз мухлислар бутун бир вилоят шаънини шу каби номақбул ҳаракатлар билан эслатаётган бўлса, Лига "Истиқлол" стадионидаги учрашувларни мухлисларсиз ҳам ўтказа олади. Биз "Нефтчи"нинг фаол ва фидойи мухлисларини ҳурмат қиламиз ва уларни ён-атрофидаги ақлсиз кишиларни тийишга чақирамиз. Зеро айнан шу каби 3-4 нафар ақлсизни деб, минглаб мухлислар стадионга кириш ҳуқуқидан мосуво бўлмасликлари керак. Ҳолат учун "Нефтчи" жаримага тортилади.

"Пахтакор"

Суперлига 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" — "Насаф" учрашуви вақтида медиа трибунадан мазкур ҳудудга кириш рухсатини берувчи аккредитацияга эга бўлмаган қатор шахслар ўрин олган. Бу эса табиийки, ОАВ вакиллари фаолиятига ҳалал беради. Ҳолат учун "Пахтакор" жарима тўлайди.

5 та клуб жарималар тўлайди

Футболчининг функционал ҳолатини масофадан туриб мониторинг қилиш имконини берувчи мослама икки мавсумдан буён Суперлига қайдномасидан ўрин олган ҳар бир футболчида бўлиши, учрашувдан кейин клуб таҳлил натижаларини ЎФА учун тақдим этиши керак. Ўтган мавсум ўз ишига масъулиятсиз ёндошган клублар бунинг учун катта жаримага тортилганди. Бироқ жорий мавсумнинг дастлабки уч турида ҳам бу каби ҳолатлар кузатилди. Регламентдаги талаб янги бўлмагани, клубларда вазиятни ҳал қилиш учун 2 йилдан ортиқ вақт бўлганини инобатга олиб, бу борада ҳеч қандай изоҳ қабул қилинмайди ва клублар жарима тўлайди. Булар: "Сурхон", "Андижон", "Динамо", "Насаф" ва "Нефтчи".

Шунингдек, янги қоидага кўра 3 ҳолат бўйича олинган огоҳлантиришлар жаримага сабаб бўлади. Ўтган уч тур давомида ҳакам ишига аралашиш ҳолатлари 17 марта, вақтни чўзиш ҳолати 7 марта ва симуляция 3 марта огоҳлантиришга сабаб бўлган. Мазкур ҳолатларнинг барчаси учун тегишли шахслар жаримага тортилади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+3   
20 мар 14:13:45
Нефтчи ФК
Қарор қаттий шикоятга ўйин йўқ.Қози қоқса дардингни кимга айтасан.Бундай жарималар билан жамоалар мавсумни тугатолмай банкрот бўлишмаса бўлди.
+2   
20 мар 13:55:18
Elmurodiy
Хаммасига кулиб куйдим, баттар булларинг ????????????????????
+1   
20 мар 19:58:04
F.K.N.
Бирйули бутун узб футболига жарима солиб футбол путболи билан йук килиб юбораверинглар. Футболимиз турган битгани аллакачон майнавозчилик булиб улиб буган. Стадионларни бузиб урнига уйлар куриб ташланглар нима куп кузи уйнаб нафси хакалак отиб турган бизнесмен тадбиркорлар куп дарров хаммаëкни бузиб ташлашади кесиб ташлашади азаматлар.
+1   
20 мар 19:40:01
Kagan
Жаримани килинглар купрок 350 Минг $ булсин кеин бирор УФА ходими узлашииради . Камайган булса керак кассада бирдан купрок килиб угирланглар. Хотинлар.
+1   
20 мар 17:22:46
Abdulboyis Karimov
ПФЛ Анжандикига осилишни бошлабдида ПОРАХУРЛАР!!!
+1   
20 мар 16:38:20
Murza
UFA UFK mi qisqasi yana boyirkanda
+1   
20 мар 15:29:38
Сайдулло Азамов

Эрматов бор экан УЗБ.да футбол бумайди судялар хаммаси шогирдлари сокка котталиги учун хакамликни ташлади йукса хакамликдан язши пул топятган Отаси хам 3минг долларга любой команди улдирберган
+1   
20 мар 14:35:33
Мирзохид Миракилов
Навбаҳор ҳар ўйинда бакалашка отишади. Миллионлаб қарзи бор. Доимо уларга ҳамма нарса мумкин.
+1   
20 мар 13:25:59
Shoyatbek Rejapov
Surxon qachon bajaradi shu talablarni 2 yildan beri toshkentda oynedi naxotki bitta stadionni qurib bitkazolmasa
   
21 мар 09:14:32
Неф69
Шунака килиб жазоланмаса тартибсизлик кучайиб кетади
   
20 мар 22:14:12
Аваз Худойқулов
Клубларга моддий ёрдам кўрсатиш ўрнига булар наабароти клубларни шилишяпти, бу кетишда клубларнинг ҳомийлари ҳам дод деб кетиб қолишмаса бўлгани, уфф ўзи шу клублар кетидан кун кўрса керак катта эхтимол
   
20 мар 19:14:57
Lochin Ziyadullayev
Масалан Сурхон Пахтакорни стадионида уй учрашуви утказмокда ва табиийки реклама банерлари Пахтакор клуби билан хамкорлик килаётган компаниялар номи бор Сурхон буерда расмий шартномани курсатиши керак у хам уша компаниялар билан шартномаси бор ёки йуклиги хакида, Пахтакордан стадионни арендага олиб турибтими демак шартномада нималар келтирилган шу хакида билиш керак регламент бузилиш холатлари бор менимча
   
20 мар 15:26:00
Сайдулло Азамов
Анжонди кумвориш ифлослар Утган йили 4та 5та баклашкага мухлисларсиз уйин утказдик узлари айтиб турибди нефтчида 2 тарафтан отилди деб реклама шити ёнмаса техник носозлигу 30 чи минутдан ишладику Окмк стадионида реклама шити йук штраф килиб банкрот кивориш
   
20 мар 13:54:24
Jamshid Abdusamadov
Сурхон манимча прога харакат.
-2   
20 мар 14:46:11
Erkin Odilov
Tartib va intizom bajarilmaguncha choralar bundanda keskinroq bo'lishi kerak...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика