UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Европа лигаси. "Милан", "Ливерпуль" ва "Байер" иштирокидаги ўйинлар бошланди (онлайн ҳисоб)  1 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан сўнг ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   1 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  8 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  4 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  10

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" 2001 йилдан бери илк бор ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" 2001 йилдан бери илк бор ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.


"Пахтакор" – "Насаф" - 0:1  
2 октябрь 2022 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: Темурбек Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Акмал Раҳимов
VAR ҳаками: Илгиз Танташев
АVAR ҳаками: Бахтиёрхўжа Шавкатов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Шерзод Ражабов

Гол: Дилшод Саитов 27, - 0:1 (Марко Станоевич).

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (42.Аббосбек Файзуллаев, 46), 5.Олександр Насонов, 23.Шерзод Аъзамов (77.Достонбек Турсунов, 70), 88.Шаҳзод Азмиддинов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 17.Достонбек Ҳамдамов (63.Муҳаммадали Ўринбоев, 63), 27.Сардор Собирхўжаев, 8.Азизбек Турғунбоев (46.Шаҳриёр Жабборов, 86), 10.Драган Черан, 19.Пшемислав Банашак.
Захира: 51.Отабек Боймуродов, 13.Илья Мартинович, 26.Беҳзод Неъматов, 28.Диёр Холматов, 32.Беҳруз Асқаров, .

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Дилшод Саитов, 10.Ҳусайн Норчаев (9.Иван Соловьёв, 63), 19.Лима Круз Матеус (20.Шаҳзод Акрамов, 90+5), 22.Акмал Мозговой (6.Муродбек Раҳматов, 90+5), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (2.Алибек Давронов, 79), 88.Марко Станоевич (17.Суҳроб Нуруллоев, 79), 92.Умарбек Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 13.Азамат Сойибов, 7.Шароф Муҳитдинов, 23.Сардор Садуллаев. 

Огоҳлантиришлар: Достонбек Ҳамдамов 11, Одилжон Ҳамробеков 37, Акмал Мозговой 75, Ҳусниддин Алиқулов 89,


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+6. ЎЙИН ТУГАДИ! "Пахтакор" 2001 йилдан бери илк бор ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди! "Насаф" чемпионлик учун катта қадам ташлади! 

90+5. Ўзгаришлар. "Насаф". Лима Круз ва Мозговой ўрнига Акрамов ўрнига Раҳматов тушди

90+3. "Насаф" чемпионлик ўйинида ғолиб бўлмоқда, "Пахтакор" ўз уйида асосий рақибига мағлуб бўлмоқда

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди

89. Огоҳлантириш. "Насаф". Ҳусниддин Алиқулов

89. Ҳусниддин Алиқуловга шифокорлар ёрдам беришмоқда

86. Ўзгариш. "Пахтакор". Турғунбоев ўрнига Жабборов тушди

80. Зарба! Файзуллаевнинг зарбаси ноаниқ кетди

79. Ўзгаришлар. "Насаф". Станоевич ва Бозоров ўрнига Нуруллоев ва Давронов тушди

78. УХХХХ! Насонов ҳозир автогол соҳиби бўлиши мумкин эди, Қувватов бир амаллаб тўпни қайтарди

75. Огоҳлантириш. "Насаф". Акмал Мозговой

74. Зарба! Марко Станоевичнинг жаримадан тепган тўпи анча ноаниқ кетди

70. Ўзгариш. "Пахтакор". Аъзамов ўрнига Достонбек Турсунов тушди

69. Шерзод Аъзамов Лима билан тўқнашувдан кейин шифокорлар ёрдамига муҳтож, у майдонни тарк этди... соғлик тилаймиз!

67. ЗАРБААА! Соловьёвнинг тўп узатишидан кейин Бозоров боши билан зарба берди, ноаниқ! 




66. Зарба! Банашакнинг зарбаси анча ноаниқ кетди

65. ЗАРБААААА! "Пахтакор"нинг ҳужуми, Собирхўжаевнинг тўп узатишидан кейин Файзуллаев ўткир бурчакдан зарба берди, Неъматов тўпни ушлаб олди

63. Ўзгариш. "Насаф". Норчаев ўрнига Соловьёв тушди

63. Ўзгариш. "Пахтакор". Ҳамдамов ўрнига Ўринбоев тушди

62. Зарба! Шаҳзод Азмиддиновнинг узоқдан тепган тўпи ноаниқ кетди

61. "Пахтакор"да жарима тўпи, масофа узоқроқ, тахминан 25 метр, "Насаф" ҳимоячилари тўпни қайтаришди

58. Хавфли вазият! "Пахтакор"нинг ҳужуми, чап қанотдан узатилган тўпни Черан боши билан дарвозага йўллашга уринди, ноаниқ ва кучсиз

57. "Насаф"нинг ҳужуми, Саитовнинг тўп узатишига шериклари тушунмади



54. ЗАРБААААААААА! Дилшод Саитов жарима майдони ташқарисидан зарба берди, Қувватов тўпни қайтарди

53. Хавфли вазият! "Пахтакор"нинг ҳужуми, Файзуллаев тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди

52. Ғалати ҳолат, "Насаф" ҳисобда олдинда, лекин барибир ҳужум қилмоқда. "Пахтакор" негадир суст

51. Зарба! Станоевичнинг зарбаси жонли деворга тегиб майдонни тарк этди

50. Аъзамов Лима Крузни йиқитди ва "Насаф5"да хавфли жарима тўпи

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Пахтакор". Алижонов ўрнига Файзуллаев тушди 


45+3. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 0:1

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

43. "Пахтакор"нинг ҳужумлари ўхшамаяпти, "Насаф" қарши ҳужумда ўйнамоқда

37. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Одилжон Ҳамробеков

37. УХХ! Майдон марказида Норчаев ва Ҳамробеков тўқнашиб кетди. Орада бироз жанжал ҳам юзага келмоқда 

35. "Насаф"нинг ҳужуми, Бозоровни Собирхўжаев қўполлик билан тўхатди

29. ЗАРБАААААА! Ўнг қанотдан ҳаводан узатилган тўпни Лима Круз боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ! 

27. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! АЖОЙИБ ГОЛ! ДИЛШОД САИТОВ! 0:1. Марко Станоевичнинг тўп узатишидан кейин Саитов 20 метрлардан йўллаган зарбасини Қувватов қайтаришга ожизлик қилди! ВИДЕОНИ КЎРИШ



24. Зарба. Азиз Турғунбоевнинг чамаси 25 метрлардан жаримадан тепган тўпи дарвозадан анча юқоридан кетди! 

22. ЗАРБАААААААААААААААА! "Насаф"нинг тезкор ҳужуми, Шерзод Нарсуллаев марказий ҳужумчи жойида пайдо бўлди, унинг зарбасидан кейин Қувватов тўпни қайтарди! 



20. Турғунбоевдан чиройли рейд, аммо Банашак унинг тўп узатишига интилганида сирғалиб кетди

18. Алижоновдан тўп узатиш Банашакнинг боши билан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди, бурчак тўпи мезбонларда

14. Энди "Пахтакор"нинг ҳужуми, Собирхўжаевдан пас, Банашак тўпга етишига Эшмуродов тўсқинлик қилди

13. Хавфли вазият! "Насаф"нинг ўнг қанотдан ҳужуми сал қолса "Пахтакор"чиларнинг автоголи билан тугарди

11. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Достонбек Ҳамдамов

10. ЗАРБААА! "Пахтакор" бурчак тўпига эга бўлди, узатилган тўпни Азиз Турғунбоев боши билан дарвозага йўллади, Абдувоҳид Неъматов тўпни ушлаб олди! 

6. Алиқулов ҳам Мозговой ҳам ўйинни давом эттиришади. Мозговойнинг боши ёрилгани ва қон чиққани кўриниб турибди. Мозговой бошини бойлаб олди



4. УХХХХ! Алиқулов ва Мозговой ҳужум вақтида боши билан тўқнашиб кетди! Шифокорлар уларга ёрдам беришмоқда...

1. Биринчи дақиқадан меҳмонлар ҳужумга ўтишди, Насруллаевнинг зарбаси анча ноаниқ кетди! 



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! 

- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Рейтинг: +83   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика