UZ

Сўнгги янгиликлар

07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  0 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  6 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  3 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  2 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  6 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  3 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  76 21:35Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 21:15Фирмино учун янги чақириқ: Туркия клуби расмий таклиф билан чиқди  2 20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  1 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  1 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  37

«Пахтакор» мухлислари - «Хамса» бўйича Ўзбекистон чемпиони! Янгиликлар

«Пахтакор» мухлислари - «Хамса» бўйича Ўзбекистон чемпиони!

22-23 март кунлари “Хамса” интеллектуал ўйини бўйича Ўзбекистон чемпионати иккинчи бор ташкил этилди.
«Shodlik Palace» меҳмонхонасида ўтган ўйинларда мамлакатимиздан 14 жамоа иштирок этди. “Пахтакор” жамоаси ҳам қатнашган ўйинга меҳмон сифатида ушбу интеллектуал ўйин асосчиси Фаик Гусейнов ҳам ташриф буюрди. “Хамса” ҳақида ушбу ҳаволадан малумот олишингиз мумкин: "ХАМСА". Дастлабки кун энг кучли 4 жамоа номи аниқланди. Бунинг учун ярим финалга йўл олган 8 жамоа номи ёзма танловида сараб олинди. “Пахтакор” унда 1-ўрин билан кейинги даврага чиқди.

Ёзма танлов натижалари:
1. «Пахтакор» (Тошкент) +7100
2. «Н.З.» (Навоий вилояти терма жамоаси) +6400
3. «Мармакс» (Тошкент) +6100
4. «7Hz» (Тошкент) +4700
5. «SONET» (Тошкент) +4400
6. «Мы» (Тошкент) +4400
7. «Пи квадрат» (Тошкент) +4400
8. «Бис» (Тошкент) +4100

Кейин жамоалар 2 гуруҳга бўлинди. Гуруҳлар таркиби қуйидагича кўриниш олди:
«А» гуруҳи: «Пахтакор», «7Hz», «SONET», «Бис».
«B» гуруҳи: «Н.З.», «Мармакс», «Мы», «Пи квадрат».
«А» “Пахтакор” катта фарқ билан «SONET» жамоасини ортда қолдирди.

«А» гуруҳи:
1.  «Пахтакор» +13600
2. «SONET» +1300
3. «7Hz» –1200
4. «Бис» –2000

“В” гуруҳида «Мы» ва «Мармакс» жамоалари финалга йўлланмани қўлга киритишди.
«В» гуруҳи:
1.  «Мы» +5800
2. «Мармакс» +3640
3. «Пи квадрат» +2
4. «Н.З.» –600

Навбатдаги кунда финал баҳслари ўйналди. 4-турдан сўнг “Мармакс” жамоаси очколардаги салбий баланс туфайли финал раундда иштирок этмаслиги ойдинлашди.

Финал раундидан олдинди жадвал:
1.  «Пахтакор» +4100
2. «SONET» +1300
3. «Мы» +3100
4. «Мармакс» –800

Финал раундидаги саволга ҳеч бир жамоа тўғри жавоб бера олмади. Шундай қилиб, охирги раундга қўйилган баллар ставкаси олиб ташлангач, («Пахтакор» +2101, «SONET» +1200, «Мы» +3100) “Пахтакор” “Хамса” бўйича Ўзбекистон чемпионига айланди.

Якуний натижа:
1. «Пахтакор» +1999
2. «SONET» +100
3. «Мы» +0

“Пахтакор” 2013 йил Ўзбекистон чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритганди. Бу сафар биринчи ўринга эга чиқилди. Энг муҳими, жамоа 2014 йил охирида Бокуда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига йўлланма олди.


Жамоа таркиби (чапдан ўнгга): Кристина Рябова, Алексей Иванов, Александр Райков, Нурана Велиева, Рустам Ниёзов, Герман Стимбан, Отабек Жўраев (с).
Жамоа мураббийи: Ғанишер Раҳматуллаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика