"Пахтакор" - "Мустақиллик" Кубоги соҳиби!

Narzulla Saydullayev
14 окт 2014, 13:54
Тошкент шаҳар иккинчи лига жамоалари ўртасида ўтказилган "Мустақиллик" Кубогида "Пахтакор" ғолиб чиқди.
Иккинчи лига ва кубок баҳсларида жамоамиз шарафини 1997 йилда таваллуд топган футболчилар ҳимоя қилишди. Ушбу ёшдаги тарбияланувчилар мураббийи Жасур Абдураимов ҳисобланади. Финалда "Ўрикзор" жамоасига қарши майдонга тушган ёшларимиз 5:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ушбу ёш тарбияланувчилари аста-секинлик билан ёшлар лигаси ва биринчи лигада ўйнаб келишмоқда. Умид қиламизки, бу жамоадан бир қатор иқтидорли ўйинчилар асосий таркиб аъзоларига ҳам айланишади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz