UZ

Сўнгги янгиликлар

11:04Роналду Швеция билан ўйин учун Португалия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  3 10:31Суперлига-2024: 3-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  3 10:04«Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб» - Катанец ОФК расмий сайтига интервю берди  11 09:51Пике «Барселона» бош мураббийлиги учун икки номзодни айтди  2 09:23Англия терма жамоаси Евро-2024 учун либосини тақдим этди  2 09:15Рустам Мирсодиқов 70 ёшда!  2 08:52«Арсенал»нинг яна бир футболчиси термада ўйнашдан бош тортди  5 08:25Стерлинг кечирим сўради  2 07:58«Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум  0 07:31Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  9 00:30Киммих фаолиятини "Сити", "Ливерпуль", "Арсенал", "Реал" ёки "Барса"да давом эттирмоқчи  2 23:45Гризманн 2017 йилдан бери илк марта Франция терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  5 23:10"Ливерпуль" ҳужумчиси март ойида терма жамоасига ёрдам бера олмайди  0 22:47"Ювентус" катта товон пулидан қўрқиб, Аллегри билан хайрлашмоқчи эмас  3 22:09Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган ҳакамлар номи эълон қилинди  1

Суперлига. "Пахтакор" дербида "Локомотив"ни таслим қилди Янгиликлар

Суперлига. "Пахтакор" дербида "Локомотив"ни таслим қилди

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.


Суперлига, 1-тур.
“ПАХТАКОР” – “ЛОКОМОТИВ” 3:1

16 март 2019 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 17555 томошабин. 
Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Аскер Нажафалиев.
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Игорь Сергеев 53, - 1:0 (Жалолиддин Машарипов). Драган Черан 61 пенальти, - 2:0. Драган Черан 63, - 3:0 (Достонбек Ҳамдамов). Арслонмурод Омонов 73, - 3:1 (Даврон Ҳошимов).

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Фарруҳ Сайфиев, Егор Кримец (С), Шерзод Аъзамов, Хожиакбар Алижонов, Садриддин Абдуллаев (Сардор Собирхўжаев, 80), Одилжон Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов (Жавоҳир Сидиқов, 88), Драган Черан, Достонбек Ҳамдамов (Жасур Яхшибоев, 72), Игорь Сергеев
Захира: Умид Ҳамроев, Акром Комилов, Жаҳонгир Аҳмадов, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Владимир Козак, Марко Симич,

"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Давронбек Ҳошимов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев, Йован Жокич, Жамшид Искандеров (Арсланмурод Омонов, 61), Диёржон Туропов, Азизбек Омонов (Ҳусниддин Ғофуров, 46), Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов (Филип Райевац, 68)
Захира: Маъмур Икромов, Авазбек Ўлмасалиев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Игорь Йелич

Огоҳлантиришлар: Азизбек Омонов 10, Диёржон Туропов 29, Давронбек Ҳошимов 50, Егор Кримец 55, Жамшид Искандеров 60, Темурхўжа Абдухолиқов 66, Хожиакбар Алижонов 69, Ҳусниддин Ғофуров 90+2.



Пахтакор

Игорь Сергеев - 53', Драган Черан - 61', Драган Черан - 63'

Суперлига. 1-тур

16/03/2019, 18:00

1
:
3
Тугади

Локомотив

Арсланмират Аманов - 73'

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов

45'
90'
53'  Игорь Сергеев
53'  Жалолиддин Машарипов
54'  Егор Кримец
61'  Драган Черан
63'  Драган Черан
63'  Достонбек Ҳамдамов
69'  Хожиакбар Алижонов
72'  Достонбек Ҳамдамов (Жасур Яхшибоев)
80'  Садриддин Абдуллаев (Сардор Собирхўжаев)
88'  Жалолиддин Машарипов (Жавоҳир Сидиқов)
10'  Азизбек Амонов
29'  Диёр Туропов
46'  Азизбек Амонов (Ҳусниддин Ғофуров)
50'  Даврон Ҳошимов
60'  Жамшид Искандеров
61'  Жамшид Искандеров (Арсланмират Аманов)
66'  Темурхўжа Абдухолиқов
68'  Темурхўжа Абдухолиқов (Филип Райевац)
73'  Арсланмират Аманов
73'  Даврон Ҳошимов
90'  Ҳусниддин Ғофуров




Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ





90+3. Учрашув якунланди, "Пахтакор" илк турда "Локомотив"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди

90+2. Огоҳлантириш. "Локомотив". Ҳусниддин Ғофуров

90. Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди

88. Ўзгариш. "Пахтакор". Жалолиддин Машарипов ўрнига Жавоҳир Сидиқов тушди

86. ЗАРБААА! Жалолиддин Машариповнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди

80. Ўзгариш. "Пахтакор". Садриддин Абдуллаев ўрнига Сардор Собирхўжаев тушди

75. "Пахтакор" стадионида учрашувни 17555 мухлис кузатмоқда

73. ГОООООООООООООООООООООЛ! АРСЛОНМУРОД ОМОНОВ! 3:1. Ўнг қанотдан Ҳошимов узатган тўпни Омонов яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди 

72. Ўзгариш. "Пахтакор". Достонбек Ҳамдамов ўрнига Жасур Яхшибоев тушди

70. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Хожиакбар Алижонов

68. Ўзгариш. "Локомотив". Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Филип Райевац

67. ЗАРБААААААААААААА! Диёржон Туроповнинг бирга бир вазиятдан йўллаган зарбаси йўлига Қувватов тўғаноқ бўлди!

66. Огоҳлантириш. "Локомотив". Темурхўжа Абдухолиқов

63. ГОООООООООООООООООЛ! ШЕДЕВР! ЧЕРАН! 3:0. Драган Ҳамдамовнинг тўп узатишидан кейин Жавоҳир Илёсовнинг олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб унинг устидан гол урди! 


62. Ўзгариш. "Локомотив". Жамшид Искандеров ўрнига Арслонмурод Омонов тушди

61. ГОООООООООООООЛ! ДРАГАН ЧЕРАН 2:0. Пенальтидан унумли фойдаланди

60. Огоҳлантириш. "Локомотив". Жамшид Искандеров

60. ПЕНАЛЬТИ! "Локомотив" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Ҳошимов Машариповга йиқитгани учун

55. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Егор Кримец

53. Черан тўпни марказда эгаллаб чап қанотдаги Машариповга узатди, Жалолиддин эса ҳаволатиб жарима майдонига кириб бораётган Сергеевни "кўрди". Игорь яқин масофадан ҳисобни очди - 1:0.

53. ГОООООООООООООООООЛ! ИГОРЬ СЕРГЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 1:0. 


50. Огоҳлантириш. "Локомотив". Даврон Ҳошимов

48. ЗАРБА! Сергеевнинг зарбасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Локомотив". Азизбек Омонов ўрнига Ҳусниддин Ғофуров


Биринчи тайм статистикаси

Бурчак зарбалари: 1 - 4
Огоҳлантиришлар: 0 - 2
Зарбалар: 6 - 2
Аниқ зарбалар: 2 - 1
Тўпни ушлаб туриш %: 54 - 46


45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

44. Даврон Ҳошимов ҳозир қўли билан Машариповни урди, Шерзод Қосимов футболчини охирги марта огоҳлантирди

42. ГОООООООООООООЛ Драган Черан ўйиндан ташқари ҳолатда акробатик тарзда зарба билан гол урди, ҳакамлар голни инобатга олишмади

36. Бугун Алижонов жуда ҳам фаол ўйнамоқда. Ҳимоячи хатто ҳужумда ҳам рақибларни шошириб қўймоқда

32. УХХХ! Кримец ва Абдухолиқов тўқнашиб кетишди! Шифокорлар майдога тушишди

32. Хавфли вазият! Игорь Сергеевнинг зарбаси ўхшамади ва Илёсов тўпни ушлаб олди  

31. Ўйин қарама-қарши ҳужумлар остида давом этмоқда


29. Огоҳлантириш. "Локомотив". Диёржон Туропов

21. Хавфли вазият. Бурчак тўпидан кейин ҳам Илёсов дарвозага кетаётга тўпни ушлаб олди



20. ЗАРБАААААААААААААААААА! Хожиакбар Алижонов ўнг қанотдан жарима майдонига кириб бориб кучли зарба берди, Илёсов бу сафар ҳам тўпни қайтарди!

16. ЗАРБАААААААА! ЧЕРАН! Драганнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбасини Жавоҳир Илёсов ушлаб қолди!

15. "Пахтакор"нинг ҳужуми, Черан-Машарипов-Абдуллаев комбинацияси ноаниқ пас билан тугади

13. Даврон Ҳошимов ҳозир Жалолиддин Машариповга нисбатан қўполлик ишлатди. Шифокорлар Машариповга ёрдам беришди.



10. Огоҳлантириш. "Локомотив". Азизбек Омонов

9. Энди "Пахтакор"да жарима тўпи, Ҳамдамовнинг тепган тўпи жонли девордаги футболчига тегиб қайтди

4. "Темирйўлчилар" учрашувни ҳужумкор тарзда бошлашди. Кетма-кет икки марта бурчак тўпи самара келтирмади.

3. "Локомотив" жарима тўпига эга бўлди. Оширилган тўпни Қувватов майдон ташқарисига чиқариб юборди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув ЎФФ собиқ президенти Мираброр Усмонов хотираси учун бир дақиқалик сукут билан бошланмоқда

- "Пахтакор" стадионида Суперлиганинг очилиши бўлади. Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда.

- Жамоалар майдонга тушиб келишди.


- Дербини кўриш учун стадионга келган мухлислар


- "Пахтакор" стадионида ўзбек эстрадаси юлдузлари мухлисларга ўз қўшиқларини тақдим этишмоқда



- Иккала жамоа аъзолари чигалёзди машғулотларини бажаришмоқда.

- Учрашув соат 18:00да бошланади.



Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика