

“Пахтакор” футбол клуби Ўзбекистондаги барча журналистларни ушбу байрам билан муборакбод этади. Клубимиз ҳар бир журналист, ОАВ ходимининг машаққатли меҳнати учун миннатдорчилик билдиради. Мамлакатимиздаги воқеа ва жараёнларни ёритишда уларнинг хизмати беқиёс. Айниқса, футболни ёритиб бораётган газета, сайт, радио ва телевидениенинг аҳамияти катта. Айни пайтда ҳеч бир соҳа ОАВнинг эътиборисиз ва унинг ёрдамисиз ривожлана олмайди.
Барча журналистларни уларнинг касб байрамлари билан табриклаймиз! Қадрли журналистлар, Сизга ёрқин ва холис фаолият, оилавий бахт тилаймиз. Байрамингиз қутлуғ бўлсин!
"Пахтакор" футбол клуби
Барча журналистларни уларнинг касб байрамлари билан табриклаймиз! Қадрли журналистлар, Сизга ёрқин ва холис фаолият, оилавий бахт тилаймиз. Байрамингиз қутлуғ бўлсин!
"Пахтакор" футбол клуби



