UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  0 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  0 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  1 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  2 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  4 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  6 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  12 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  12 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  21 20:28"Металлург" 11 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди, улардан 2 таси — легионер  5 20:10Россия кубоги. "Рубин" — "Акрон". Эсанов дебют қилади, Ашурматов ҳам асосийда  3 20:00Расмий хабар: "Насаф" Жанубий Судан терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузди  15 19:55Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон учрашувида ғолиб номи аниқланмади  168 19:44"Ювентус" янги мавсум сафар либосини намойиш этди  1 19:31"Зенит" ярим ҳимоячисини сотиб юбормоқчи  1

"Пахтакор" иродали ғалабага эришди Янгиликлар

"Пахтакор" иродали ғалабага эришди

Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Шўртан" учрашуви якунланди.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Шўртан» (Ғузор) 2:1

Гол: C.Андреев 25, Ж.Соҳибов 47 -И.Таран 4

16 апрель 2015. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), Р. Нугманов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
УзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

"Пахтакор": Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Егор Кримец (с), Аднан Ораховац, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев, Жавоҳир Соҳибов, Владимир Козак, Станислав Андреев (Баҳодир Пардаев 85), Шерзод Каримов (Жалолиддин Машарипов 70), Игорь Сергеев
Захира: Никита Рибкин, Искандар Шойқулов, Анвар Солиев, Иброҳим Абдуллаев, Игорь Рогованов

"Шўртан": Темур Жўраев, Жамол Отақулов, Дарко Станоевич, Лазиз Убайдуллаев, Элдор Бойматов, Умар Эшмуродов, Виктор Карпенко (с), Самандар Шодмонов (Мурод Ражабов 58), Игорь Таран, Зафар Полвонов (Виктор Клишин 53), Сухроб Бердиев (ҒуломҲайдар Гулямов 68)
Захира: Роман Абдулов, Асрор Алиқулов, , Ҳусниддин Ғофуров, Элёр Интизомов.

Огоҳлантиришлар: Темур Жўраев 81, Кримец 90+.




                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                           
ЯНГИЛАШ




Учрашув якунланди. 

90+4. Гулямовга нисбатан қўполлик ишлатилди. "Шўртан" ҳисобни тенглаштириш учун сўнгги имконият. Кримецга сариқ карточка кўрсатилди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Отақулов! Ғузорликларнинг ҳужумини Отақулов якунлашга уринди, Лобанов тўпни қайтарди.

85. Ўзгариш. Андреев ўрнига Пардаев.

81. Темур Жўраевга сариқ карточка кўрсатилди.

79. Эшмуродов узоқ масофадан "шерлар" дарвозасини нишонга олишга уриниб кўрди. Зарба бироз ноаниқ.

76. Клишин ўзига етказиб берилган тўпни боши билан дарвозабон устидан ташлашга ҳаракат қилди. Ноаниқ ва бироз олдин ўйиндан ташқари ҳолат экан.

74. Машаривоп рақибдан тўпни олиб қўйиб, жарима майдонига яқинлашаётган Козакка етказиб берди. Козакнинг зарбасини Жўраев қайтарди.

70. Ўзгариш. Каримов ўрнига Машарипов.

68. Ўзгариш. Бердиев ўрнига Гулямов.

63. Айни дамда бўлаётган икки учрашувда ҳисоб бир ҳил.

56. Сергеев қизишиб кетди. У Станоевич билан тўп учун курашда ўзини тутиб тура олмади. Карточка йўқ.

55. Иккала жамоа очиқ ўйин кўрсатишни бошлади. Кетма-кет қарши ҳужумлардан ҳозирча фойда бўлаётгани йўқ.

52. АНДРЕЕВ! Стас дарвозага зарба берди, аммо тўп дарвозанинг тўрига ён тарафидан тегди.

51. Сергеев жарима майдони ичида дарвозага тескари туриб тўпни қабул қилди ва чап оёғига тўғирлаб зарба берди. Аммо Темур Жўраев яна бир бор жуда яхши ўйин кўрсатди.

49. Зарбааа, аввалига Ораховацнинг бош билан берган зарбасини дарвоза устуни қайтарди, кейин Сергеев тепган тўпни Темур Жўраев дарвоза чизиғи устидан қайтариб юборди.

47. Голлллллллл, Жавоҳир Соҳибов, 2:1.


Биринчи бўлим якунланди. "Шўртан" ўзининг тезкор голи билан барчани ҳайратда қолдирди. Ғузор футболчисининг қўлига тўп тегиши натижасида "шерлар" мувозанатни тиклади. Энди барчасига иккинчи бўлим ойдинлик киритади.

45+1. Шерзод Каримов дарвозага зарба бераётиб рақиб футболчисига шикаст етказди, аммо хуштак чалингани йўқ.

44. Биринчи бўлим деярли тенг курашлар остида ўтди.

40. Бурчак тўпи буйича ҳисоб 3-4. "Шўртан" олдинда.

37. СЕРЕЕВ! Шерзод Каримовнинг ўнг қанотдан етказиб берган тўпига Сергеев зарба берди. Бир неча сантиметр ноаниқ.

31. Шерзод Каримовнинг бурчакдан етказиб берган тўпига Аднан боши билан зарба берди. Ноаниқ.

29. Зафар Полвоновнинг 11 метрлик нуқтадан боши билан берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

28. "Шўртан" футболчисининг узоқдан берган зарбасини Лобанов қайтариб қолди.

25. ГООООЛЛЛ! Станислав Андреев ҳисобни тенглаштирди.

24. ПЕНАЛЬТИ! "Шўртан" футболчиси қўл билан ўйнаган кўринади.

23. ШЕРЗОООДДДД!!! Шерзод Каримовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегди, қайтган зарбани Козак зарба берди. Дарвозабон қутқариб қолди.

21. Темур Жўраев ўз жарима майдончаси ичида ҳозирча жуда ишончли ҳаракат қилмоқда.

19. Карпенко ўнг қанотда ўзига оширилган тўпни гавдаси билан тўғирлаб, чап оёғи билан дарвозанинг узоқ бурчагига зарба берди. Бироз кучли ва ноаниқ.

16. Ғузорликларнинг навбатдаги ҳужуми хавфли кўриниш олди. Жарима майдончасига етказиб берилган тўпга ҳеч ким улгурмади ва орқароқда тургшан "шерлар" ҳимоячиси тўпни чиқариб юборди. Амалга оширилган бурчак тўпидан наф чиқмади.

14. Станислав Андреев ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига ташлаб бермоқчи бўлди, аммо унинг тўп узатиши жуда кучли чиқди.

12. КАРПЕНКО! Викторнинг узатиб бермоқчи бўлган тўпини "Пахтакор" ҳимоячиси қайтариб қолди.

8. Ораховац майдонга қайтди.

6. Шерзод Каримов стандартдан етказиб берган тўп учун курашда Ораховац ва Темур Жўраев тўқнашиб кетди. Аднан жиддий жароҳат олганга ўхшайди.

4. ГООООЛЛЛЛЛ!!!!! "Пахтакор" жарима майдончаси ичида палапартишлик юзага келди ва бундан Игорь Таран бу имкониятдан фойдаланиб қолди.

2. "Пахтакор" олий лиганинг 5-туридан олдин Ўзбекистон чемпионати турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турган эди ва "шерлар"нинг захирасида "Қўқон-1912"га қарши бир ўйин бор.


1. Учрашув бошланди.

- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика