UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  1 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  8 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  22 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  10 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  13 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  6 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  8 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1

"Пахтакор" Дубайга жўнаб кетди, таркибда Сергеев йўқ Янгиликлар

"Пахтакор" Дубайга жўнаб кетди, таркибда Сергеев йўқ

Айни пайтда клубларимиз янги мавсумга тайёргарликни давом эттиришмоқда.

Бугун Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ўзбек клубларида ичида биринчи бўлиб хориж йиғинига йўл олди.

Олдинроқ клуб матбуот хизмати хабар берганидек, ушбу йиғин 21 январдан 5 февралга қадар БААнинг Дубай амирлигида ташкиллаштирилади. Йиғин давомида учта назорат баҳси ташкил этилади. Ўйинлар Россиянинг номдор клублари "Зенит" ва "Спартак", шунингдек, Латвиянинг "Рига" жамоасига қарши ўтказилади. Беллашувлар мос равишда 24 ва 30 январь, 3 февраль кунлари бўлиб ўтади. "Зенит" билан баҳс "Над Ал Шеба", кейинги икки учрашув эса "Жебел Али" мажмуаси майдонида ўтказилади. Ўйинлар Тошкент вақтида келтирилган.

Йиғин мобайнида "шерлар" Дубайдаги "Гранд Хаятт" меҳмонхонасида истиқомат қилиши мўлжалланган.

24 январь, 12:00, "Над Ал Шеба"

"Пахтакор" - "Зенит" (Санкт-Петербург)

30 январь, 17:00, "Жебел Али"

"Пахтакор" - "Спартак" (Москва)

3 февраль, 17:00, "Жебел Али"

"Пахтакор" - "Рига" (Латвия)


Йиғинда иштирок этадиганлар рўйхати

Дарвозабонлар - Элдор Суюнов, Санжар Қувватов, Азиз Исақов.

Ҳимоячилар - Шерзод Аъзамов, Ҳожиакбар Алижонов, Фарруҳ Сайфиев, Акром Комилов, Анзур Исмоилов, Марлен Чобанов, Шаҳзод Азмиддинов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Егор Кримец.

Ярим ҳимоячилар - Одил Ҳамробеков, Владимир Козак, Сардор Собирхўжаев, Драган Черан, Аброр Исмоилов, Асад Собиржонов, Диёр Холматов, Ҳожимат Эркинов, Ҳумоюнмирзо Иминов, Руслан Розиев, Шерзод Темиров.

Ҳужумчилар - Эрен Дердийок, Пўлатхўжа Холдорхонов, Улуғбек Ҳошимов.


Мураббийлар штабига узоқ йиллардан бери юртимизда ишлаб келаётган Мирко Еличич келиб қўшилганини таъкидлаб ўтамиз. У "Пахтакор"да фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Бош мураббий - Питер Хюистра.

Мураббийлар - Гоча Ткебучава, Ласло Ямбор, Мирко Еличич, Анвар Рашидов.

Техник директор - Собир Ходиев.

Спорт директори - Жаъфар Ирисметов.

Шифокор - Умид Баҳромов.

Массажчилар - Шавкат Ерёмин, Виталий Сизов.

Тасвирчи - Ҳожиакбар Шарапов.

Илмий ходимлар - Юрий Сиянов, Сергей Малаштан.

Маъмурлар - Достон Толибжонов, Шоюнус Шоқодиров.


Кўриб турганингиздек, БААга 27 нафар футболчи кетган ва улар орасида ҳужумчи Игорь Сергеев йўқ.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика