UZ

Сўнгги янгиликлар

21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  3 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  5 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  9 19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  4 19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  6 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  3 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  6 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  3 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  15 16:17Иродали Усмонов!  1

"Пахтакор" - "Динамо". Превью Янгиликлар

"Пахтакор" - "Динамо". Превью

Суперлиганинг 5-турида "Пахтакор" Самарқанднинг "Динамо" жамоасини қабул қилади.

Даврон Файзиев бошчилик қилаётган "Динамо" дастлабки турларда яхши таассурот қолдирди. Ўтган 4 турда 7 очко тўплаган самарқандликлар ушбу тур арафасида 5-поғонадан ўрин олишган. Шу сабабли 18 апрель куни ўтадиган учрашувнинг қизиқарли кечишини кутиш мумкин. Чунки ижобий натижалардан сўнг "Динамо" пешқадамга муносиб қаршилик кўрсатишга уриниши табиий.

Жамоалар чемпионатлар доирасида ўзаро 46 марта майдонга тушишган. Шундан 35 ўйинда "Пахтакор" муваффақиятга эришган. 5 баҳсда дуранг қайд этилган бўлса, 6 бор "Динамо" ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасини 92 марта ишғол этган "Шерлар" ўз дарвозасидан 23 тўп ўтказиб юборишган. Тошкентда ўтказилган 23 учрашувнинг 21тасида "Пахтакор" зафар қучган. Икки бор эса Самарқанд жамоаси устун келган. "Пахтакор"нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 6:0 натижасидан иборат бўлган.

Жамоалар сафида дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ.

"Пахтакор" ва "Динамо" ўртасидаги беллашув 18 апрель, пайшанба куни соат 18:15да "Пахтакор" стадионида бошланади.


Пахтакор

Жавоҳир Сидиқов - 75', Жалолиддин Машарипов - 81'

Суперлига. 5-тур

18/04/2019, 18:15

0
:
2
Тугади

Динамо

45'
90'
45'  Садриддин Абдуллаев (Одилжон Ҳамробеков)
70'  Достонбек Ҳамдамов (Жасур Яхшибоев)
75'  Жавоҳир Сидиқов
81'  Жалолиддин Машарипов
86'  Драган Черан (Игорь Сергеев)
62'  Қадамбой Нурметов (Амиржон Сафаров)
67'  Дамир Темиров (Сирож Ҳамроев)
78'  Ихтиёр Тошпўлатов (Низомжон Норов)

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика