UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  0 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  0 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  9 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  13 22:32U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея — Индонезия 1:2 (онлайн ҳисоб)   17 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  12 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  5 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  14 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  3 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  13 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  2 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  2

"Пахтакор" Денис Иванков билан шартнома имзолади Янгиликлар

"Пахтакор" Денис Иванков билан шартнома имзолади

Ўзбекистонда дарвозабонлар етиштириб бериш фабрикасига айланган тажрибали мутахассис Денис Иванков эндиликда "Пахтакор" тизимида фаолият юритади.

Бу ҳақда "Championat.asia" ижодкори Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграм каналида маълум қилди.

Аввалроқ жамоани рестартга тайёрлашда хизмат қилган Иванков музокараларнинг дастлабки босқичида клуб билан келишувга эришмаганди. Бироқ куни кеча "Пахтакор" Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи билан музокарани қайта тиклаб, Иванковнинг шартларига розилик билдирган клуб якунда тажрибали мутахассис билан бугун шартнома имзолади.

Келишув йил якунига қадар амал қилади ва декабрда шартнома узайтириш кўриб чиқилади.

Иванковнинг вазифаси клуб тизимидаги барча жамоалар, академиядан тортиб биринчи жамоа дарвозабонлар малакасини оширишдан иборат ва дарвозабонлар мураббийларининг ишини назорат қилади.



Эътиборлиси, "Пахтакор"нинг ҳозирги кундаги ҳар иккала асосий таркиб дарвозабонлари - Суюнов ва Қувватов айнан Денис Иванков шогирдлари саналади. Гарчи асосий жамоада уларни туркиялик мутахассис шуғуллантирса ҳам, эндиликда "Пахтакор"да устоз ва шогирдлар "Машъал" ёки "Насаф"да бўлгани каби биргаликда ишлашади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика