UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44"Интер" "Барселона" собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:20Дефо "Тоттенхэм"га қайтди  1 14:10Бир ўйин тарихи. "Нефтчи" - Пахтакор" ёхуд Анвар Бердиевнинг юбилей учрашуви  4 13:57"Атлетико" футболчиси "Брондбю"га ўтади  0 13:52Мутахассис фикри: "Пахтакор" Шацких келгач ҳужумкор ўйин кўрсатмоқда. "Нефтчи" бир нарса ҳисобига ютиши мумкин"  20 13:33Рэшфорд ушбу ёзда ПСЖга ўтмайди  0 13:10"Барселона" Ла Лига мавсуми учун 17 ўйинчини рўйхатдан ўтказди. Улар орасида янги ўйинчилар йўқ  15 12:47"Трабзонспор" Шомуродовнинг ижараси бўйича "Рома"га таклиф берди  11 12:25"Металлург" - "Насаф". Бекободдаги учрашувларда тенглик  18 12:05"Пахтакор" "Нефтчи"ни сафарда охирги маротаба қачон ютганини биласизми?  57 11:43Суперкубокда кимлар ўйнаши керак? 1-лига чемпионига у ерда нима бор?!  7 10:50Конференциялар Лигаси саралаши. “Вильярреал”, “Вест Хэм”, “Фиорентина”, “Истанбул” ва бошқа жамоаларнинг плей-оффдаги рақиблари маълум  0 10:35Перес мухлисларнинг Роналдуни қайтариш ҳақидаги илтимосига қандай жавоб берди?  7 10:10Сиявуш Ҳақназарий: "АГМКга ғалаба руҳи қайтди"   2 09:50Капелло Гвардиола ҳақида: “Энди ҳеч қандай баҳона ўтмайди”  25

"Пахтакор" чўкяпти... Янгиликлар

"Пахтакор" чўкяпти...

"Кема капитани" уйғониши керак. Чемпионлик қўлдан кетмоқда...

11 турда 20 очко тўплаган амалдаги чемпион 1-даврани охирига етказиб қўйиш учун "Металлург" ва "Сўғдиёна" синовидан ўтиши керак. Олдинги йиллар билан солиштирсак, "шерлар" ёмон мавсум ўтказишмоқда. Бу нималарда кўринади?

1. Натижа

Жамоа айни пайтда Суперлигада 5-бўлиб турибди. Қолдирилган ўйинларни ютса, медаллар зонасига кўтарилади. Ёки аксинча...

Қолдирилган учрашувлар туфайли юзага келган жадвалдаги чигаллик мавжуд ҳолатни тушунишни қийинлаштиряпти. Шунинг учун "Пахтакор"нинг дастлабки 11 ўйинини аввалги йиллар билан солиштирамиз.

Питер Хюистра даврида "шерлар" 11 турнинг тўққизини 3 очко билан якунлаб, 2 марта дурангга рози бўлишган. Ҳозир эса пойтахт грандининг активида 5 тадан ғалаба ва дуранг, 1 мағлубият бор (Шота даврида бутун мавсум бўйи бунча очко йўқотилмаган).

2. Ҳимоядаги тартибсизлик

Қишда тажрибали Кримец ва Анзур Исмоиловнинг ўрни легионерлар билан тўлдирилди. Гарчи "шерлар" Суперлигада энг кам тўп ўтказиб юборган бўлса ҳам, уларнинг аксари мудофаа чизиғи вакилларининг айби билан пайдо бўлди ва очко йўқтолишига олиб келди. "Пахтакор" ҳимоясига асл баҳони халқаро майдон қўйиб берди — 6 ўйинда 15 гол.

Бу муваффақиятсизликда асосий гуноҳкор сифатида Олексей Ларин ва Камен Ҳаджиев кўрсатилмоқда. Дарҳақиқат, марказда рисоладагидек шерик тополмаётган Шерзод Аъзамов анча қийналиб қолди. Шунингдек, ўз позициясида ҳақиқий монополга айлантирилган Сайфиев ва Алижоновда шашт анча пасайганини ҳам унутмаслик керак. Бунда тўғри футболчиларни трансфер қилолмаган, Ҳожиакбарга биттагина рақобатчи топиб беролмаган раҳбарият айбдор.

3. Олдинги чизиқда парокандалик

2 йилдирки, жамоа Сергеевнинг ўрнини тўлдира олмаяпти. Ҳужумларни якунлаш бўйича муаммолар ортгандан ортяпти. "Пахтакор" сермаҳсуллик борасида "Бунёдкор" ва "Қизилқум"дан ҳам ёмонроқ натижа қайд этяпти (Суперлигада 7-кўрсаткич). Буни мавсум аввалида таклиф қилинган форвардлар ўзини кўрсата олмаётгани билан изоҳлаш мумкин.

Факт: "Пахтакор" тарихда 3 марта чемпионатнинг дастлабки 11 турида 15 тадан камроқ гол урган. Ва ҳар гал чемпионликни рақиблари ("Навбаҳор" ва "Бунёдкор")га бой берган.

4. Бир кишига боғланиш

Машарипов билан Сергеев кетганидан кейин ҳужумдаги масъулиятнинг катта қисми Чераннинг гарданида қолиб кетди. Голларнинг асосий қисмини сербиялик футболчи ураётганини қўя туринг, жамоа у майдонга тушмаган ўйинларни ютолмаяпти. Яъни, Драгансиз "Пахтакор" Суперлигада аутсайдерга айланиб қолади.

Таркибда чемпионат тарихидаги энг кучли легионерлардан бири бўлиши, ўйин унинг атрофига қурилиши яхши, албатта. Лекин Чераннинг ёши (деярли 35) инобатга олинса, тезроқ янги лидер топиш зарурати англашилади.

5. Мураббий фактори

"Шерлар" раҳбарияти Хюистрани кетказиб, янглишганди. Кейин хатони хато билан тузатишга уриниб кўришди. Ўзбекистоннинг энг кучли футболчилари йиғилган "Пахтакор"га бош мураббий сифатида Словакия чемпионатидаги 21 ўйиндан ташқари ҳеч қандай тажрибаси бўлмаган, бунинг устига, 2 йилдан бери ишсиз юрган Славче Войнески олиб келинди. 

Мухлислару журналистлар бир ёнга, футболчилар орасида ҳам македониялик мутахассисга ишонмаётган ва унинг алмаштирилишини хоҳлаётганлар талайгина. Ҳаттоки, буни Войнескининг юзига айтганлар ҳам бўлди.

Ечим

"Пахтакор"ни аввалгидек "йиртқич" жамоага айлантириб, чемпионатни ютиш учун бир нечта ақлли трансферлар керак бўлади. Биринчи навбатда шогирдларини ҳам қойил қолдира билмаётган Войнески билан йўллар айрилиши лозим. Унинг ўрнини клубдаги юлдузлардан каттароқ ва тажрибалироқ мутахассис эгалласа, ичкаридаги муҳит анча ўзгаради.

Шунингдек, баъзи позициялар кучайтирилиши керак. Жамоани Сардор Рашидов билан Ҳожимат Эркинов тарк этди. Аброр Исмоилов ва Достонбек Ҳамдамов 2-даврада Тошкентда қолишса, ажаб эмас. Эшитишимизга қараганда, Русланбек Жияновни ҳам "Пахтакор"га қайтариш бўйича ҳаракатлар бошланган. 

Бундан ташқари, чемпионлик курашида жуда кучли марказий ҳужумчи ва ҳимоячилар керак бўлади. Ўзбекистонда бундайларни топиш қийин. Борлари ҳам арзон эмас. Буёғига Макснинг маҳоратига боғлиқ.

обуна бўлинг → "Футбол АНАЛИЗИ"

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: +10   

Фикрлар

+24   
03 июл 09:55:13
LIVERPOOL&BARSELONA
Бизда узи шунака нима эмиш пахтакор чукяпти? Нима бубди чукса?! Нимага Нефтчи чукса, Сурхон чукса, Янгиер чукса, Андижон чукса, ёки Бухоро чукса бунака макола чирок ёкса топилмаган энди бир марта ютказса бонг ура сиз?! Хакикий патхалин асли силарсизлар журналистлар Бу ёгдаги миллионлаб мухлиси бор жамоа йук буб кетса ишиз йук но мухлиси йук, интернетда узича аудитории килиб узларича пахтакорни миллионлаб мухлиси бор дб бонг урадиган жамоани кайгирасиз?! Курдик мухлиси куплигини Пахтакорни Бунёдкор билан уйинда!!!
+19   
03 июл 10:20:56
@Камолиддин@
Олға "Пахтакор" фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сен итвачча харомини падаринга минг лаънат!
Санга ким кўйибди ответ ёзишни индейц. Бориб пахтангни тўшогини ялагин.
+18   
03 июл 12:41:24
JAFAR FCQIZILQUM
Pakhtakor фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Барака топгур охирги марта судья яккол Ён босганини эслолмасез хам керак. Бу́лди энди, тугатилар шу мавзуни. Аслида одамларни у́зи йу́к жойдан хакам-хакам деявериб, колганларни хам шунга ишонтириб ку́йишди ва Пахтакорни ёмонга чикариб ку́йишди. Футболни ку́рмидиган тушунмидиган одам хам шунака экан деб ишониб коляпди
Shef xafa bo‘lmangu sudyalar yonbosadi 100%.
Mayli omadini bersinu Paxtakor OCHLda chempionlik mavqeini oqlay olmadi.
Mana hakamlar siylovining mevasi.
+18   
03 июл 11:21:32
Пахтакор - Ҳакамлар жамоаси!
Куйинманглар, 2-даврадан тепадан қӯнғироқ қилувчилари хамда судялари "қулоғидан тортиб" яна эркатой Пахтакоржонимизни ӯз жойига чиқариб қӯйишади!)))))
+16   
03 июл 11:54:56
JAFAR FCQIZILQUM
Paxtakor ham o‘zimizni jamoa uni hech kim yomon ko‘rmaydi,hech kim qoralamaydi.
O‘yin vaqtida unga hakamlarning har tomonlama yonbosishi yo‘qdan penaltilar bor qilib berishi raqibga kartochkalar qovurib berishi katta noroziliklarga sabab bo‘lmoqda.
Paxtakor siz aytgandek halol va o‘z salohiyatiga ega jamoa emasligini OCHL da yaqqol isbotladi.
+16   
03 июл 10:17:56
@Камолиддин@
Ганиев Тохир. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нимала диб алжировосан ....
Нима деб ёзганимни яхшилаб ўкигин чаласавод.
+16   
03 июл 08:45:53
JAFAR FCQIZILQUM
Aziz Abdaliyevich фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ошна сан пароканда бўлиб ётган Қизилқум билан қизиқиб кўр, Пахтакор сани даражангмас
Dasmolga o‘xshab hamma narsani so‘ruverma o‘zingga senga hech kim gapirgani yo‘q.
Suniy jamoang bilan g‘ururlanib yuruver.
+16   
03 июл 06:13:28
Men va sen
Чемпионлик қўлдан кетяпти окалардан ёрдам йўқ, судяларни бир тузлаш керак
+16   
03 июл 06:11:15
samarqand samarkand
Uyinlarni halol boshqaradigan hakamlar bulsa paxtakorni joyi Urtamuyon kulublar qatoradiligin xamma bilib turubdi
+13   
03 июл 13:11:56
Abduna Abdu
HOY, JANOB FAXRIDDIN RO'ZIYEV, PAXTAKOR CHO'KYAPTI, DEYSIZMI? NIMA QIPTI? NIMA, PAXTAKOR 5-,6,...11-O'RINLARDA YURSA NOODATIY HOLATMI? SIZNINGCHA PAXTAKORGA 1-O'RIN NIKOHLAB BERILGANMI? BIR YIL CHO'QQIDA, KEYINGI YIL YANA QAYERDADIR,.... NIMAGA BOSHQA JAMOALAR HAQIDA SHUNDAY TAHLIL QILMAYSIZ? SIZNING BU MAQOLANGIZ MENING SOBIQ SSSR DAVRIDA INSTITUTDA ISHLAB YURGANIMDAGI VOQEANI ESIMGA TUSHIRIB YUBORDI: BIR DOMLA BA'ZI TALABALARGA 3 BAHO QO'YGAN EDI. DEKANATDA PEDSOVETDA ZAMDEKAN: "NAHOTKI, SOVET TALABASI UCH BAHO OLSA! BU QANDAY BEDODLIK! BIZ BUNDAY BAHODAGI TALABALAR BILAN, BUNDAY KADRLAR BILAN KPSS OLDIMIZGA QO'YGAN VAZIFALARNI BAJARA OLMAYMIZ!" DEGANDI, VA O'SHA DOMLAGA TALABALARNING BAHOLARINI "TO'G'RILASH" VAZIFASI QO'YILGANDI...
+11   
03 июл 11:21:37
Пахтакор - Ҳакамлар жамоаси!
Куйинманглар, 2-даврадан тепадан қӯнғироқ қилувчилари хамда судялари "қулоғидан тортиб" яна эркатой Пахтакоржонимизни ӯз жойига чиқариб қӯйишади!)))))
+11   
03 июл 10:19:10
@Камолиддин@
ДЕРБИ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нималар деяпсан сан хароми, итвачча. Ўзинг онангникига кириб кетасан бунақа негатив настрой билан
Хааа пахтани ит лайчаси. Хакикат шунака ачиштириб юборади.
+11   
03 июл 08:55:04
Erkin Rabbimovich
Пахтакор чўкаяпти эмас, Ўзбекистон чемпионати кўчаябди деб ёзсаларинг-чи?
+10   
03 июл 07:41:05
JAFAR FCQIZILQUM
Paxtakor cho‘kmaydi ja bo‘lmasa hakamlar jamoasi dengiz suvini qurutishga ham qodir
+8   
03 июл 08:43:56
XorazmUz
Paxtakor choʻkmayapti shunchaki bowqalar ham kuchaydi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика