

Шу кунларда машғулотлар "Жар" стадионида олиб борилмоқда. Унда асосий эътибор жамоавий ўйинни шакллантиришга қаратилган. Кундалик машқларда тўп билан ишлаш ҳамда ўзаро мини-учрашувларда ҳаракат қилиш орқали ўйиндаги турли жиҳатлар ўстириб бориляпти.
13 февраль куни назорат беллашуви ўтказилади. 15 февраль куни эса жамоа иккинчи хориж йиғинини ўтказиш учун БААнинг Дубай амирлигига жўнаб кетади.













