UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Суперлига. "Хоразм" – ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  1 19:23Конате "Реал"нинг асосий трансфер мақсадига айланди  0 19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)  8 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" (матнли трансляция)  10 18:55Артета "Реал"да пайдо бўлиши мумкин! Бунинг учун икки омил тўғри келиши керак  5 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  6 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  8 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  5 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  15 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  6 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  20 14:50"Атлетико" тарбияланувчиси — "Челси" трансфер нишони  0 14:27"Бухоро" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3 14:12"Хоффенхайм" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1 13:47Иньеста ЖЧ-2026 иштирокчи терма жамоасида иш бошлади  1

"Пахтакор" - "Андижон": ўйин ҳақида маълумотлар Янгиликлар

"Пахтакор" - "Андижон": ўйин ҳақида маълумотлар

7 март, душанба куни "Пахтакор" олий лиганинг 1-турида "Андижон"ни қабул қилади.

25-миллий чемпионатимизни жамоамиз Тошкентда "Андижон"га қарши учрашув билан бошлайди. Ўйинга доир турли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Тайёргарлик

Жамоамиз жорий мавсумда 3 расмий беллашувда майдонга тушди. Ар-Риёддан қайтиб келингач, жума кунидан машғулотлар одатий тартибда ўтказила бошланди. "Андижон" эса янги мураббий Бахтиёр Ашурматов қўл остида асосан Тошкентда йиғин ўтказди. Таркибда бир қатор ўзгаришлар кузатилди. Рақибнинг нималарга қодир эканини беллашув кўрсатиб беради.

Қарама-қаршилик

Ҳозиргача жамоалар олий лигада 44 бор тўқнаш келишган. Уларнинг 33тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган. 8 баҳсда дуранг қайд этилиб, 3 бор андижонликлар зафар қучишган. 110 тўп киритган "шерлар" 31 бор рақибдан тўп ўтказиб юборишган. Тошкентдаги 22 ўйиннинг 19тасида ғолиб бўлган "Пахтакор" 3 бор рақиб билан дурангга имзо чеккан. Сафарда "Андижон" охирги марта 2010 йил очко олган. Ўшанда 0:0 ҳисоби қайд этилган. Ўтган мавсумда жамоамиз уйда 6:0, сафарда 1:0 ҳисобида зафар қучган.

Учрашув расмийлари

Ўйинни Мурод Муҳаммедов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Муҳаммедов шу пайтгача олий лигада жамоамиз иштирокидаги 6 ўйинда ишлаган. Уларнинг 5тасида "Пахтакор" зафар қучиб, бир бор имкониятни бой берган. 2014 йил у ушбу жамоалар иштирокидаги беллашувни бошқариб борган ва ўшанда "шерлар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

"ПАХТАКОР" - "АНДИЖОН"

Ҳакамлар: Мурод Муҳамедов (Тошкент вилояти), Дониёр Сайлолов (Тошкент), Александр Сидоров (Тошкент),  Равшан Копадзе (Фарғона).

Назоратчи:  Дмитрий Роман (Тошкент).

ПФЛ вакили: Аҳрол Иноятов (Тошкент).

Чипталар

Ўйинга чипталар "Пахтакор" стадиони кассаларида учрашув куни сотувга чиқарилади. Нархлар 5 ва 15 минг сўмдан белгиланган.

"Пахтакор" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги баҳс 7 март, душанба куни соат 17:30да "Пахтакор" стадионида бошланади. Ёшлар таркиблари якшанба куни соат 16:00да Қибрайда баҳсни бошлашади. Мавсумдаги биринчи уй ўйинига барча ишқибозларни таклиф этиб қоламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика