UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  10 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  7 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  25

“Пахтакор” Акрам Комилов, Сардор Собирхўжаев ва Азиз Турғунбоевни ОЧЛ-2019 учун рўйхатдан ўтказди Янгиликлар

“Пахтакор” Акрам Комилов, Сардор Собирхўжаев ва Азиз Турғунбоевни ОЧЛ-2019 учун рўйхатдан ўтказди

Биласиз, келаётган мавсумда халқаро майдонда юртимиз шарафини 3 жамоа ҳимоя қилади.

Мамлакатимиз чемпиони – “Локомотив” ОФК Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўз иштирокини бошласа, Ўзбекистон вице-чемпиони “Пахтакор” ва кубок соҳиби АГМК мазкур мусобақага саралашдан киришади. 

Саралаш баҳслари анча эрта бошлангани боисдан айни кунларда АГМК ва “Пахтакор” саралаш баҳсларида қатнашувчи ўйинчиларини расмий рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлади. Кеча АГМК жамоаси футболчиларини рўйхатдан ўтказган эди. Бугун “Пахтакор” жамоаси ҳам янги мавсум олдидан ўз сафига қўшиб олган ўйинчиларини рўйхатдан ўтказиш учун ариза топширди. 

“Пахтакор” жамоаси ҳозирча 3 нафар янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказди. Булар – Акрам Комилов, Сардор Собирхўжаев ҳамда Азиз Турғунбоев. “Пахтакор” расмийлари ҳар учала футболчи билан ҳам тузилган шартномаларни тақдим қилди. ПФЛ эндиликда мазкур ўйинчилар рўйхатини Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларида қатнашиши учун ОФКга тақдим қилади. 

Алоҳида қайд этиш жоизки, қитъа Чемпионлар лигасидан фарқли равишда Ўзбекистон Суперлигаси учрашувларида “Пахтакор” сафида майдонга тушишда Сардор Собирхўжаевда асло муаммо бўлмайди. Лекин “Пахтакор” жамоаси Суперлигада ўйнаш учун футболчиларини рўйхатдан ўтказадиган пайт келганида ҳали 23 ёшга тўлмаган Акрам Комилов учун уни тарбиялаган “Бунёдкор” клубига пул ўтказиб берилгани тўғрисида маълумотнома тақдим этиши лозим бўлади. 

Шунингдек, ПФЛ Азиз Турғунбоевнинг “Пахтакор” футболчиси сифатида рўйхатдан ўтказилиши жараёнида Тошкент клуби томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқди ва ҳозирча ушбу ўйинчининг “Пахтакор” сафида ўйнашига тўсқинлик қилувчи жиҳат кўраётгани йўқ. “Навбаҳор” клуби эса бундай шартномани рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилмади. Агар Азиз Турғунбоевнинг “Навбаҳор”дан “Пахтакор” сафига кўчиб ўтишида қандайдир қоида бузилиши аниқланса, унда қоида бузган тараф (футболчи ёки икки клубдан бири) албатта жазоланади. 

Таъкидлаб ўтамиз, Ўзбекистон вице-чемпиони “Пахтакор” ОЧЛ-2019 саралаши иккинчи ўтиш босқичи доирасида 12 февраль куни ўз майдонида Ироқнинг “Эйр Форс” жамоасига қарши баҳс олиб боради.  

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика