UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34"Олимпик-MobiUz" бир кунда иккита назорат ўйини ўтказди  0 19:12Шомуродов Онуачуга етиб олди  4 18:52"Челси" ва "Астон Вилла" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  1 18:19Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  114 18:13"Ювентус" — "Комо". Таркиблар маълум  3 17:31Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон U-17 Россияга қарши ўйин ўтказди  6 17:02"Аланяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  35 16:40ОКМК бош директори: “Клуб Аҳмадалиев учун 100 минг евро тўлагани ҳақиқатга тўғри келмайди”  2 16:02"Манчестер Юнайтед" "Милан" юлдузи учун катта сумма тайёрлади  7 15:35"Насаф" кучсизланди, "Навбаҳор" эса – "яширин фаворит". Суперлигадаги қишки трансферлар ойнаси якунлари (1-қисм)  13 15:10Ўртоқлик ўйини. “Арал” ва “Металлург” ўртасидаги баҳсда 6 та гол урилди  0 14:44"Лос-Анжелес Гэлакси" Филиппе Коутиньо билан шартнома имзоламоқчи  3 14:05"Арсенал" Леау билан музокара ўтказди, "Милан" футболчини 75-80 млн еврога сотишга тайёр  4 13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  21 12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  6

“Пахтакор” – АГМК 2:1 “Mixed zone” Янгиликлар

“Пахтакор” – АГМК 2:1 “Mixed zone”

Кеча Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси суперлиганинг 3-туридан ўрин олган учрашувида Олмалиқнинг АГМК жамоасини ўз уйида қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу учршувдан сўнг иккала жамоа футболчилари “mixed zone”да ўз фикрларини билдириб ўтишди.


Лутфулла Тўраев – АГМК

“Пахтакор”га қарши учрашувда бир қатор голга тортадиган вазиятлар яратдик, лекин улардан унумли фойдалана ололмадик. “Пахтакор” ўзлари яратган вазиятлардан унумли фойдаланди ва дарвозамизни икки маротаба ишғол қилди. Мағлубиятга сабаб, яратилган вазиятлардан фойдалана олмаслик, деб ўйлайман. “Пахтакор” бизга қарши учрашувда кучли ўйин кўрсатди деб ўйламайман. Баҳс тенг курашлар остида бўлди.  Машғулотларда кўпроқ ишлаб ўйинларда яратилаётган вазиятлар голга айлантиришга ҳаракат қиламиз. Чемпионатда рақиб жамоалар кучли, кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Олдимизга қўйилган вазифамиз юқори ўринларни эгаллаш”, - дейди АГМК футболчиси Лутфулла Тўраев



Ростин Гриффитс – “Пахтакор”

“АГМК жамоасига қарши жуда ҳам қийин учрашув бўлди. АГМК футболчилари бизга қийинчилик туғдирди. Ўзбекистонда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Чемпионат бошлангандан бери деярли барча учрашувлар қийин кечмоқда. АГМКжамоаси таркибида 13 рақам остида тўп тепган футболчи жисмоний кучли экан. Тўп билан ҳам яхши муомала қилар экан. Мана шу футболчини алоҳида ажратиб кўрсатишим мумкин”, - дейди Ростин Риффитс



Исмоил Гонсалвеш – “Пахтакор”

“Қийин бўлган учрашувда ғалаба қозондик. АГМК кучли жамоа, уларга бизга қарши яхши ўйин кўрсатди. АГМКда жисмонан кучли футболчилар жамланган. Кейинги турда “Нефтчи” жамоасига қарши баҳс олиб борамиз. Мен бу жамоа тўғрисида маълумотга эга эмасман. Шунинг учун ҳам бир нима дейишим қийин”, - дейди Исмоил Гонсалвеш


Муаллиф :
Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика