UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  11 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  7 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  7 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2

"Пахтакор-79"ни хотирлаб: Константин Баканов Янгиликлар

"Пахтакор-79"ни хотирлаб: Константин Баканов

Ҳамиша "Пахтакор"га содиқ қолган ярим ҳимоячи Константин Баканов чап қанот ярим ҳимоясида ишончли ўйин намойиш қиларди.

Константин Баканов 1954 йил Тошкент шаҳрида туғилган. У "Пахтакор" стадионига яқин ҳудудда истиқомат қилгани учун ёшлигиданоқ футбол тўгарагига қатнашни бошлаган. 1966 йил Тошкентда рўй берган зилзиладан сўнг ўқувчилар бошқа шаҳарларга жўнатилган. Ўшанда Баканов Москвага жўнаб кетган ва ўша ерда ҳам футбол билан шуғулланишда давом этган. Унинг биринчи мураббийи Акмал Азизхўжаев ҳисобланади. Москвада икки йил ўқигач, Константин Тошкентга қайтади. У ўзи туғилган шаҳарни ҳар ердан яхши деб санарди ва "Динамо" Москва футбол мактабидан тушган таклифга эътибор қаратмайди. 1971 йил "Пахтакор" мураббийи Вячеслав Соловьёв уни "Пахтакор" ўринбосарлари сафига таклиф этади. Асосий таркибга аста-секинлик билан жалб қилинган Баканов ўзини йўқотиб қўймади. Бироқ оғир жароҳат туфайли у фаолиятида нақд 4 йиллик танаффус қилишга мажбур бўлди. 1976 йил сафга қайтган Костя мураббий Анатолий Башашкиннинг ишончини оқлади ва биринчи лигада қатнашган "Пахтакор" таркибида 36 ўйинда 11 тўп киритишга эришди. 1977 йил у жамоа билан биринчи лигада муваффақиятли иштирок этиб, олий лигага чиқишга эришади. Юқори табақада илк мавсумда 24 баҳсда 7 гол уради. Унга ўша пайтлар ЦСКАдан катта қизиқиш бўлган, бироқ Баканов "Пахтакор"ни тарк этишни хаёлига ҳам келтирмаган. Машъум фожиа юз берган 1979 йил у 18 учрашувда майдонга тушганди.

Бакановлар оиласи футболга мойиллиги билан ажралиб турган. Борис Баканов узоқ йиллар Ўзбекистон ва Қозоғистон клубларида тўп тепган. Акаси билан боғлиқ ҳалокатдан сўнг Борис футболни ташламоқчи бўлади, аммо онаси бунга кўнмайди. Константиннинг ўғли Сергей Баканов эса узоқ йиллар "Трактор" жамоаси ҳимоячиси бўлганини кўпчилик мухлислар эслашади. "Навбаҳор" ва "Қизилқум" жамоаларида ҳам ўйнаган. Олий лигада 15 мавсум ўтказган. Сергей имкон қадар отасининг йўлидан боришга интилди. Ўзбекистон чемпионатида ҳурматга сазовор ҳимоячилардан бирига айлана олди.

Константин Баканов оғир жароҳатдан сўнг яна катта футболга қайтгани, ўзи учун севимли клубда ўйнагани, унга содиқ қолгани билан доим мухлислар қалбида қолади.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика