UZ

Сўнгги янгиликлар

10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  0 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5

"Пахтакор-79" хотираси ёдга олинди Янгиликлар

"Пахтакор-79" хотираси ёдга олинди

Бугун, 11 август куни "Пахтакор-79" фожиасига 43 йил тўлди.

Боткин қабристонида 1979 йил ҳаётдан кўз юмган жамоа вакилларини хотирлаш тадбири ўтказилди.

Унда футбол жамоатчилиги, мутахассислар, фахрийлар, "Пахтакор" раҳбарияти ва асосий таркиб вакиллари, мухлислар жам бўлишди. Маросимни олиб борган таниқли спорт шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ўша "Пахтакор" бутун Ўзбекистонни дунёга танитгани, мухлислар ёқимтойига айланиб, уларнинг фахри бўлгани, фожиа сабабли ўзбек футболи катта йўқотишга учрагани тўғрисида тўхталиб ўтди.

Шундан кейин ўзбек футболи афсоналари Биродар Абдураимов ва Тўлаган Исоқов, "Пахтакор" ФК раиси ўринбосари Дилшод Каримов ва жамоа бош директори Дмитрий Адисман, футбол мухлислари сўзга чиқиб, шонли жамоа хотираси ҳақида сўзлаб ўтишди.

Хотира тадбиридан суратларни тўлиқ равишда сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилинг >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Хотира тадбиридан суратларни тўлиқ равишда сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилинг >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика