UZ

Сўнгги янгиликлар

09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  1 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  6 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  6 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  1 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  28 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  50 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9

"Пахтакор" 33 йилдан сўнг Тошкентда "Қайрат" билан ўйнайди Янгиликлар

"Пахтакор" 33 йилдан сўнг Тошкентда "Қайрат" билан ўйнайди

Теглар :  ПахтакорҚайрат
Ўзбекистон чемпиони Тошкентнинг "Пахтакор" клуби янги мавсум бошланишидан олдин 25 февраль санасида ўз майдонида халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Рақиб сифатида Қозоғистоннинг "Қайрат" клуби танланди. Ушбу жамоалар ўртасидаги тўқнашувлар тарихи жуда узоққа бориб тақалади. 1956 йилдан бошланган ўзаро ўйинлар 1990 йилга қадар давом этган. 

Бу клублар ўзаро 50 марта тўқнаш келишган. "Қайрат" 21та баҳсда ғалаба қозонган, "Пахтакор" ҳисобида 18та ғалаба мавжуд, қолган 11та ўйинда дуранг қайд этилган. 

Бу жамоаларнинг охирги сўнгги расмий ўйини 1990 йилда СССР Биринчи лигаси 41-тури доирасида бўлиб ўтган. Ўша баҳснинг қайдномасини оригинал нусхасини қуйида тақдим этамиз: 

Сўнгги турдан олдин "Пахтакор" 52 очко билан иккинчи, Владикавказнинг "Спартак" клуби 55 очко билан биринчи ўринда эди. Ўша пайтларда ғалаба учун икки очко бериларди, шу боис "шерлар"да чемпионлик учун имконият йўқ эди, аммо иккинчи ўринни сақлаб қолиш учун ўз майдонида ғалаба қозониши керак эди. Сабаби учинчи ўриндаги "Металлург" (Запорожье) клуби сафида 51 очко бор эди. "Қайрат" эса охирги турдан аввал 30 очко билан 20та жамоа орасида 17-ўринда бораётганди. 

"Пахтакор" биринчи таймда Рифат Галиев ва Игорь Шквириннинг голлари эвазига олдинга чиқиб олади. 74-дақиқада "Қайрат" вакили Асан Кариев пенальтидан ҳисобни қисқартиради - 2:1. Асосий вақт тугашига 1 дақиқа қолганида бош ҳакам Купряшкин иккинчи бор мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилаган. Бу сафар Кариев "Пахтакор" посбони Александр Яновскийни алдай олмайди ва дарвозабон жамоасининг ғалабасини сақлаб қолади. "Пахтакор" ғалаба қозониб якунда СССР Биринчи лигаси кумуш медалларини қўлга киритиб, Олий лигага йўл олади. 

"Пахтакор" (Тошкент) - "Қайрат" (Алмати) - 2:1.

4 ноябрь 1990 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 13000 томошабин.

Бош ҳакам: В.Купряшкин (Москва).

"Пахтакор": Александр Яновский, Нўъмон Ҳасанов (Сайдулло Турсунов, 60), Вячеслав Клочков, Миржалол Қосимов, Геннадий Денисов, Илҳом Шарипов, Сергей Бондаренко, Андрей Микляев (Владимир Бунтов, 65), Хорен Оганесян, Игорь Шквирин, Рифат Галиев.

Захирадагилар: Фарҳод Магометов, Сергей Андреев, Анвар Жабборов. 

"Қайрат": Вадим Гроздов, Аскар Кожабергенов, Ислам Аҳмедов, Пётр Нейштетер, Сергей Жуненко, Олег Чухлеба (Ен Гван Мин, 70), Юрий Риков (Кайрат Айманов, 84), Фанас Салимов, Александр Михель, Аскербек Енсенбаев (Асан Кариев, 36), Сергей Климов.

Захирадагилар: Сергей Бураков, Ли Чан Хо. 

Голлар: Рифат Галиев 4, - 1:0. Игорь Шквирин 27, - 2:0. Асан Кариев 74 пенальти, - 2:1. 

Огоҳлантириш: Кожабергенов ("Қайрат").

Амалга оширилмаган пенальти: Асан Кариев ("Қайрат") 89.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика