UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09"Қайрат" устози Иброҳимҳалил Йўлдошевни танқид қилди  0 16:41Кутганмидингиз? Тиниб-тинчимас Роналдудан навбатдаги рекорд!  6 16:30Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Қўқон-1912" (онлайн ҳисоб)  1 16:17Футзал. Ўзбекистоннинг ЖЧ илк туридаги рақиби Нидерландия Тошкентга етиб келди  5 15:25Жалолиддин Машарипов ва Жамшид Искандеров билан қисқа интервью  2 14:58Championat.asia ва Transfermarkt август ойнинг энг яхшиларини аниқлади  7 14:39"Ҳумо Арена" тарихда илк бор футзал баҳсига мезбонлик қилди. Ўзбекистон – Бразилия тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:20Қирғиз Республикаси устози: "Эртага Ўзбекистон терма жамоасини ҳайрон қолдира оламиз"  20 13:48Сречко Катанец: "Фақат югураверишнинг фойдаси йўқ, ақлни ҳам ишлатиш керак"  13 13:23Шомуродовнинг клубдоши фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  4 12:54Зидан "Манчестер Юнайтед" бошқарувига келиши мумкин  8 12:26"Барселона" собиқ хавбеки фаолиятига якун ясади  6 11:59Стивен Бергвейн: "Саудия Арабистонида рақобат Нидерландиядагидан юқорироқ"  5 11:32Лени Йоро "Реал"ни эмас, балки МЮни танлаганининг асл сабаби маълум бўлди  1 11:16Италия терма жамоаси ҳимоячиси Исроилга қарши ўйинда қатнашмайди  2

Павел Бугало: “Келажагимга ишонч билан қараяпман” Янгиликлар

Павел Бугало: “Келажагимга ишонч билан қараяпман”

Бунгача уч мавсум “Бунёдкор” дарвозасини қўриқлаган тажрибали посбон Павел Бугало “Локомотив”да маълум муддат ўйнаб, яна “қалдирғочлар” оиласига қайтиб келди.
Куни кеча дарвозабон мамлакат чемпиони билан шартнома имзолади. Унинг қайтишини клуб матбуот хизмати беэътибор қолдирмай, Бугалодан интервью олди.

- Павел, аввало кириб келаётган янги йил байрами билан муборакбод этмоқчиман. Айтингчи, “Бунёдкор”га қайтишингиз қандай амалга ошди?
- “Бунёдкор” сафида аввал уч мавсум ўйнаб, Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқдим ва чемпион бўлдим. Шунинг учун ҳам яна бу клуб аъзосига айланганимдан хурсандман. Бир пайтлар ҳозирда “Бунёдкор”нинг мураббийлар штабида фаолият юритаётганлар билан майдонда тўп тепганман. Шунинг учун ҳам клубдаги келажагимга ишонч билан қараяпман.

- Сиз – машҳур ва тажрибали дарвозабонсиз. Бироқ анчадан бери қитъа миқиёсидаги турларда иштирок этмадингиз. Осиё Чемпионлар лигасига қайтишингиз ва ушбу мусобақада муваффақиятли ҳаракат қилишингизга қандай қараяпсиз?
- Йиғинлар давомида ҳар ким ўз маҳоратини тўла намойиш қилишга интилади. Мураббийлар штабида танлаш имконияти бор. Албатта мен асосий таркибга лойиқ эканлигимни исботлашга ва клубнинг катта ғалабаларига ўз улушимни қўшишни истайман.

- Футбол – нафақат мухлислар қаршисидаги ўйин, балки майдон ташқарисидаги машғулотлардан ҳам иборат. Айтингчи, шу ёшингизда ҳам юқори спорт формасида туришни қандай уддалаяпсиз?
- Аввало, инсон ўз кун тартибига амал қилиши керак. Ёшинг улғайиб боргач, сен учун охирги имкониятлар берилаётганини ҳис қилиб яшаркансан. Шунинг учун эътиборимни машғулотларга қаратиб, ўз жисмоний ҳолатимни бир мароимда сақлашга интиляпман.

- Мухлисларнинг фикрича, йиллар давомида йиғган бой тажрибангиз билан “Бунёдкор”даги фаолиятингиз орқали ўзбек футболига кўп фойда келтирасиз.
- Мухлисларнинг бундай ишончини эшитиш ёқимли. Мен ўзимда бор маҳоратни ишга солган ҳолда “Бунёдкор”нинг учала мусобақада ҳам ғолиб чиқишига ҳаракат қиламан. Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларни, жамоадошларим ва барча футболчиларни, мутахассис ва устозларимни кириб келаётган янги йил байрами билан қутлайман.

Дониёл Рўзимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика