

"Ғалаба қанчалик муҳимлиги ҳақида гаплашдик. Биз ўйинга тўғри ёндашишимиз зарур, чунки "Слован"ни менсимасликка ва очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Чемпионлар Лигаси - бу Чемпионлар Лигаси. Бу мусобақани ҳамма яхши кўради, бундай ўйинларда иштиёқ одатдагидан кўпроқ бўлади", - дея Фонсека сўзларидан иқтибос келтирди УЕФА расмий сайти.



