UZ

Сўнгги янгиликлар

21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  0 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  0 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 20:00Суперлига. "Хоразм" - "Андижон" 2:1 (матнли трансляция)  36 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  3 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  5 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  10 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   10 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  19 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   2 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  7

Паулу Бентунинг иш услуби кореялик футболчиларга ёқяпти Янгиликлар

Паулу Бентунинг иш услуби кореялик футболчиларга ёқяпти

ЖЧ-2018дан сўнг Жанубий Корея терма жамоасида бош мураббий ўзгарди.

Ҳозирда бу жамоани португалиялик мутахассис Паулу Бенту бошқармоқда. Кореяликлар етакчиси Сон Хёнг Миннинг айтишича, янги мураббийнинг иш услуби футболчиларга маъқул келяпти.

- "Биз янги мураббий қўл остида Осиё Кубогига тайёргарлик кўришни бошладик. Биз - футболчиларга Палу Бентунинг иш услуби ёқяпти. Унинг машғулот ўтказиш жараёни ажойиб. Бенту машғулот пайтида ҳатто майда нарсаларни ҳам эътибордан қочирмайди", - дейди Сон Хёнг Мин.

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Осиё ўйинларидаги ғолибликдан сўнг миллий терма жамоа сафига бориб қўшилди. У ҳам бошқа футболчилар қатори Жанубий Корея термасининг Коста-Рика ва Чили билан бўладиган ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. Эртага Паулу Бентунинг кореяликлар бош мураббийи сифатида дебюти бўлиб ўтади.

- "Биз бир жамоа бўлиб Бентунинг дебюти яхши чиқиши учун бор кучни ишга соламиз, - дея айтиб ўтди Сон Хёнг Мин. - Энг муҳими эса Осиё Кубогига жиддий тайёргарлик кўришимиз керак. Осиё чемпиони бўлишга қодирмиз, чунки бизда ажойиб таркиб бор".

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика