

"Январь – клублар учун муҳим давр, шу ойда трансфер ойнаси очилади. Агар пул бўлса, "Арсенал" ўрта чизиқни кучайтириши лозим. Бизга Тилеманс керак", – деди Парлор.
25 ёшли ярим ҳимоячининг "Лестер" билан амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига этади.
Тилеманс жорий мавсум Англия Премьер-лигасида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.



