Папен ПСЖ триоси ҳақида: "Улар қаҳрамон эмас, худбин"

Aslanov Jasurbek
20 сен 2018, 15:41
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Жан-Пьер Папен ПСЖнинг ҳужумдаги триоси Неймар-Мбаппе-Каванини танқид қилди.

"Улар қаҳрамон эмас, худбин. Пайти келганда даражангдан қатъий назар жамоага ёрдам беришинг шарт.

Чет элда ва Францияда ўйнайдиган юлдузлар ўртасида фарқ бор. Бу ерда уларга ҳеч нарса қилиб бўлмайдигандек тасаввур уйғонади.

Нега "Ливерпуль" ўз футболчиларини назорат қила олади, биз эса йўқ? Неймар "Барселона" учун ўйнаганида, у вақти-вақти билан ҳимояга қайтган" - дейди Папен.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›