Пальмери "Marca"нинг хабарини рад қилди. "Реал", Челси" ва "Манчестер Сити" четлатилиши мумкин

19 апр 2021, 19:31
УЕФА "Реал"ни, шунингдек, "Челси" ва "Манчестер Сити"ни Европа Чемпионлар Лигасидан четлатиш ҳақида ўйламоқда, дея хабар тарқатди журналист Танкреди Пальмери.

Бироз аввал Мадриднинг "Marca" газетаси бунга зид келувчи маълумот тарқатган эди:

Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси охиригача давом эттирилади: ҳеч ким дисквалификация қилинмайди

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ ярим финал баҳсларининг дастлабкилари 27-28 апрель саналарида ўтказилиши режалаштирилган эди. "Реал" футболчилари "Челси" билан, "Манчестер Сити" "Пари Сен-Жермен" билан тўқнаш келиши режалаштирилган эди.

Ўхшаш янгиликлар